Қайднома

Қидирув

УЕФА: Энг яхши ўйинчиси совринига тўпланган овозлар натижаси...

УЕФА: Энг яхши ўйинчиси совринига тўпланган овозлар натижаси...

  24.09.2020 02:22
  0
  200
УЕФА: Энг яхши ўйинчиси совринига тўпланган овозлар натижаси...

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ва унинг жамоадоши дарвозабон Мануэль Нойер Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) талқинига кўра 2019-2020 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деган номга даъвогарлик қилишмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди
Шунингдек, УЕФА энг яхши мураббий бўлишга номзодлар рўйхатини ҳам эълон қилди: «Бавария» устози Ханс-Дитер Флик, «Ливерпуль» бошлиғи Юрген Клопп ва «Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн.
Ғолиблар 1 октябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими пайтида аниқланади.
4-ўриндан 10-ўрингача бўлган футболчилар ва улар йиғган овозлар билан танишинг:

4-5. Лео Месси ва Неймар - 53 очко

6. Томас Мюллер - 41 очко

7. Килиан Мбаппе - 39 очко

8. Тиаго Алкантара - 27 очко

9. Ёшуа Киммих - 26 очко

10. Криштиану Роналду - 25 очко

Ҳакамлар -  ЕЧЛ ва ЕЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этган 80 та мураббий, 55 та журналист (ҳар бир мамлакатдан биттадан), УЕФАнинг аъзолигига кирган ассоциацияларни биттадан аъзоси.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz