Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. "Пахтакор" гуруҳдан чиқса, қайси мамлакат жамоасига қарши ўйнайди?

ОЧЛ. "Пахтакор" гуруҳдан чиқса, қайси мамлакат жамоасига қарши ўйнайди?

  23.09.2020 22:45
  0
  217
ОЧЛ.

"Пахтакор" жамоаси ҳозиргача Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг 5та турида қатнашди ва 8 очко жамғарди.

"Шерлар" гуруҳдан чиқиш учун сўнгги турда Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубини мағлубиятга учратиши керак. Параллел тарзда ўтадиган "Ал Ҳилол" - "Шабаб Ал Аҳли" учрашувида БАА клуби ғалаба қозона олмаса "Пахтакор"ни дуранг ва ҳатто мағлубият ҳам кейинги босқичга олиб чиқади.

Бу гуруҳда "Ал Ҳилол" биринчи ўринни нақд қилиб бўлди ва нимчорак финалда "А" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллайдиган клубга қарши ўйнаши аниқ бўлди. Агар "Пахтакор" гуруҳдан чиқа олса "А" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб бўлган Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, 6-турдан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" учрашуви 23-сентябр куни Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz