"Пахтакор" 10 йиллик танаффусдан кейин Чемпионлар Лигасида нимчорак финал иштирокчисига айланди. "Шерлар" сўнгги бор 2010 йил ОЧЛда гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлишганди.
Ўшанда улар нимчорак финалга 2-ўрин соҳиби йўлланма олишганди. Ниҳоят, узоқ йиллик танаффусдан кейин "Пахтакор" қитъанинг клублар учун биринчи рақамли мусобақасида яна нимчорак финал қатнашчисига айланди. Умид қиламизки, жамоамиз мусобақада энг олис босқичгача етиб боради.
***
"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 6-турида "Шаҳр Ҳодро"ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Учрашув бошланиши билан "Ал Ҳилол"нинг ОЧЛдан четлатилгани маълум бўлди. Бундай ҳолатда ўз-ўзидан "Шерлар" гуруҳ ғолибига айланарди. Шунга қарамай, жамоамиз ғалаба учун курашишда давом этди ва бунга эришди. Дастлабки дақиқаларда рақиб кескин вазиятларни юзага келтирди. Халатбарининг зарбаси ноаниқ кетган бўлса, 15-дақиқада Суюнов яқин масофадан йўлланган аниқ зарбани қайтариб юборди. Кейин устунлик жамоамиз тарафига ўтди. Чераннинг икки уриниши жуда хавфли бўлди, аммо голга айланмади. Биринчи сафар ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди. Иккинчи марта эса Драган ноаниқ зарба йўллади. Алижоновнинг ҳам бўлим охирида жарима майдони марказидан тепган тўпи салгина ноаниқ чиқди. Ҳамдамов урган гол эса офсайд сабабли бекор қилинди. Иккинчи бўлим бошида Машарипов ва Чераннинг жуда хавфли уринишларига салгина аниқлик етишмади. 65-дақиқада эса ҳисоб очилди. Сидиқовнинг бурчакдан узатган тўпини Машарипов боши билан дарвозага йўллади - 0:1. Бу Жалолнинг ушбу турнирда жорий мавсумда урган 2-голи бўлди. Ўйин охиригача устунликни сақлаб турган "Пахтакор" кичик ҳисобда ғалаба қозониб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади. "Ал Ҳилол"нинг натижалари чиқариб ташлангач, "Шерлар" 4 ўйинда 10 очко тўплашди.
Нимчорак финалда "Пахтакор" 26 сентябрь куни "Ал Жануб" стадионида Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши майдонга тушади.
"ШАҲР ҲОДРО" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)
23 сентябрь. Доха. "Ал Жануб" стадиони.
Ҳакамлар: Ҳанна Ҳаттаб, Али Аҳмад (Сурия), Ронни Кох (Сингапур), Масъуд Туфайлиеҳ (Сурия). Назоратчи: Исмоил Аднан (Иордания).
"Шаҳр Ҳодро": Матин Сафаиан, Али Неъмати, Фаршад Фаражи, Омид Мансури, Ҳассан Жаъфари, Муҳаммад Фарамарзи (Алиризо Асадабади, 78), Акбар Содиқи, Али Таҳеран, Муҳаммад Ризо Халатбари (Ҳуссайн Меҳрибон, 69), Руҳоллоҳ Сайфуллоҳ (Амирҳассан Жаъфари, 78), Муҳаммад Нажафабади.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Комилов, 46), Анзур Исмоилов, Кримец (Абдуллаев, 67), Сайфиев, Ҳамробеков (Козак, 46), Аброр Исмоилов, Ҳамдамов (Сидиқов, 46), Черан (Собиржонов, 77), Машарипов, Сергеев. Гол: Машарипов, 65 - 0:1. Огоҳлантиришлар: Али Таҳеран, 31. Муҳаммад Ризо Халатбари, 45. Али Неъмати, 45+3. Акбар Содиқи, 68. Комилов, 73. Ҳассан Жаъфари, 76.
Манба: pakhtakor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20