Қайднома

Қидирув

Бакайоко учун 32 «лимон», фақат...

Бакайоко учун 32 «лимон», фақат...

  25.09.2020 02:58
  0
  191
Бакайоко учун 32 «лимон», фақат...

«ПСЖ» раҳбарияти «Челси»га Темуэ Бакайоко трансфери учун 32 миллион евро бермоқчи. Лондонликлар уни сотишга қарши эмаслар, зеро, франциялик футболчи 3  мавсумдан буён ишончни оқлолмаяпти.
Дарвоқе, лондонликлар олдинроқ Бакайоко масаласида «Милан»дан расман таклиф олишган, бироқ сумма пастлиги боис, трансферга рози бўлишмаганди. Қўшимча қилинишича, «ПСЖ» Бакайокони аввалига бир мавсум ижара келишуви асосида ўйнатиб, кейин трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олмоқчи. «Челси» ярим ҳимоячисига аллақачон аниқ баҳо белгилаган - 32 миллион евро. «ПСЖ» бунга рози, фақат битта шарт билан: аввалига ижара келишуви учун 4,6 миллион, кейин тўлақонли трансфер учун 27,4 миллион евро тўламоқчи. «Аристократлар» ҳозирча бунга аниқ жавоб беришмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz