Қайднома

Қидирув

АПЛ: Агар яна мухлисларсиз ўйин бўлса "МЮ" 150 млн. евро зарар кўради...?!

АПЛ: Агар яна мухлисларсиз ўйин бўлса "МЮ" 150 млн. евро зарар кўради...?!

  24.09.2020 21:14
  0
  154
АПЛ: Агар яна мухлисларсиз ўйин бўлса

Буюк Британиянинг The Telegraph нашри Премьер Лига 2020/21 йилги мавсуми мухлисларсиз ўтган тақдирда жамоалар қанча миқдордаги даромаддан қуруқ қолишини ҳисоблаб чиқди

Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» ўйинлар бўш стадионларда ўтишда давом этса барчадан кўп пул йўқотади — 150 миллион евро. Шунингдек, «Арсенал» ҳам бундан жиддий зарар кўради, лондонликлар 133 миллион евродан қуруқ қолиши мумкин. Бу «канонирлар» учун жуда катта йўқотиш бўлади, сабаби чипталар савдосидан тушадиган пул клуб даромадининг чорак қисмини ташкил қилади.

Аввалига 1 октябрдан Англия стадионларида томошабинлар ташрифига рухсат берилиши режалаштирилганди. Бироқ Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг иккинчи тўлқини сабаб мазкур қарорни бекор қилди.

Маълумот учун, Франция ва Германия чемпионларида стадионларга чекланган миқдорда томошабинлар киритилмоқда.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz