Қайднома

Қидирув

Калверт-Льюин керак эмас, Смоллинг эса ...

Калверт-Льюин керак эмас, Смоллинг эса ...

  24.09.2020 22:06
  0
  118
Калверт-Льюин керак эмас, Смоллинг эса ...

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Эвертон»дан ҳужумчи Доминик Калверт-Льюинни сотиб олиш фикридан қайтган кўринади. Ҳар ҳолда, The Sun нашрида ёзилишича, ливерпулликлар 23 ёшли иқтидорга катта нарх белгилаб, манкунианларни чўчитиб юборишди.
Ваҳоланки, «МЮ» устози Оле-Гуннар Сульшернинг шахсан ўзи Доминикни ўз шогирдлари қаторида кўришни истаётганди. Бироқ «ирислар» салоҳиятли футболчи трансферидан 80 млн. фунт олишни исташларини айтишгач, «МЮ» келишувга эришишдан шунчаки, умид узди. Таъкидлаш керак, «Эвертон» Калверт-Льюин нархини «Вест Бромвич»га қарши ўйин якунидаёқ кескин кўтариб қўйган. Бинобарин, у бу учрашувда 3та гол уриб, «Эвертон» тарихида «хет-трик»­ка эришган англиялик энг ёш футболчига айланди.

Айтганча, «МЮ» ҳимоячиси Крис Смоллинг тўлақонли равишда «Рома» ихтиёрига ўтиши мумкин. Calcio Mercato маълумотига қараганда, 30 ёшли англиялик ҳар икки клуб вакиллари билан учрашиб, фаолиятини «бўрилар» сафида давом эттиришга қарор қилганини билдирди. Крис бу йўлда ҳаттоки, маошининг камайтирилишига ҳам рози. «Манчестер Юнайтед» эса ҳимоячи трансферидан 20 миллион евро олишни кўзламоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz