Қайднома

Қидирув

«Бавария» треблдан сўнг 2 марта Европа Суперкеубогини қўлга киритди

«Бавария» треблдан сўнг 2 марта Европа Суперкеубогини қўлга киритди

  25.09.2020 08:15
  0
  215
«Бавария» треблдан сўнг 2 марта Европа Суперкеубогини қўлга киритди

Будапештдаги «Пушкаш-Арена» стадионида бўлиб ўтган УЕФА Суперкубогида ЕЧЛ ғолиби «Бавария» Европа лигаси чемпиони «Севилья»ни қийинчилик билан таслим этди. 

Ўйиннинг биринчи таймида Окампоснинг голига эвазига «Севилья» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан кўп вақт ўтмай, «Бавария» Горетцканинг голи билан жавоб қайтарди. Иккинчи таймда ҳам кучлар тенг келиб, гол киритилмади ва баҳс тақдири қўшимча бўлимларда ҳал қилинадиган бўлди.

Қўшимча бўлимда захирадан майдонга тушган Хави Мартинес гол уриб, мюнхенликларга ғалабани тақдим этди. Шу тариқа «Бавария» ўз тарихида иккинчи бор УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Бавария – Севилья 2:1

Голлар: Горетцка (34), Хави Мартинес (104) – Окампос (13, пенальти).

Бавария – Нойер, Алаба (Боатенг, 112), Эрнандес (Дэвис, 99), Павар, Зюле, Мюллер, Киммих, Гнабри, Горетцка (Мартинес, 99), Сане (Толиссо, 70), Левандовски.

Севилья – Буну, Эскудеро, Кунде, Диего Карлос, Навас, Ракитич (Оливер Торрес, 56), Жордан (Васкес, 94), Сусо (Гудель, 73), Фернандо, Окампос, де Йонг (Эн-Несири, 56).

Огоҳлантиришлар: Алаба (12) Жордан (45+1), Кунде (55), Фернандо (70), Эрнандес (90+1),


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz