Қайднома

Қидирув

Европа Лигаси.Шомуродов гол урган баҳсда «Ростов» имкониятни бой берди

Европа Лигаси.Шомуродов гол урган баҳсда «Ростов» имкониятни бой берди

  25.09.2020 10:36
  0
  229
Европа Лигаси.Шомуродов гол урган баҳсда «Ростов»  имкониятни бой берди

Футбол бўйича Европа Лигаси 3-саралаш босқида «Ростов» 24 сентябрь, пайшанба куни «Маккаби»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Элдор Шомуродов Еврокубоклардаги дебют голини урган ҳолда ростовликларни олдинга олиб чиқди. 20-дақиқада Никита Рукавица мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида бошланди. 60-дақиқада Муҳаммад Абу-Фани жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, исроилликларнинг иккинчи голини урди.

Бунинг устига мезбонлар 68-дақиқада бир ўйинчи кам бўлиб қолди: Данил Глебов майдон марказидаги ўта қўпол ҳаракати учун четлатилди. Қолган вақтда ўйин меҳмонлар назорати остида кечди ва ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа «Ростов» Еврокубоклардаги юришини тўхтатди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz