Қайднома

Қидирув

“Истиқлол” футбол клуби про лига қатнашчилари сафидан чиқарилди

“Истиқлол” футбол клуби про лига қатнашчилари сафидан чиқарилди

  25.09.2020 15:44
  0
  117
“Истиқлол” футбол клуби про лига қатнашчилари сафидан чиқарилди

Фарғонанинг “Истиқлол” клуби уй учрашувларини ўтказиш учун стадиони йўқлиги ва клуб бош ҳомийси COVID-19 пандемияси даврида молиявий қийинчиликка учрагани сабабли Про лигадаги иштирокини тўхтатиши масаласида ЎзПФЛга мурожаат қилганди. 

Ушбу масала юзасидан ташкилот Ижроия қўмитасига маълумотнома киритилди. Унда “Истиқлол” футбол клубини ЎзПФЛга қатнашчилар сафидан чиқиш юзасидан  ёзган мурожаати кўриб чиқилган. Жамоанинг хусусий сектор томонидан молиялаштирилишини инобатга олиниб, ЎзПФЛ “Истиқлол” футбол клубига 2021 йилги мавсумда Биринчи лига мусобақаларида қатнашиш истагини билдирган тақдирда жорий йил 1 ноябрь кунига қадар ЎзПФЛга мурожаат қилиши, футбол клуби белгиланган муддатдан кейин мурожаат қилганда Биринчи лига қатнашчилари сафига қабул қилинмаслиги билдирилди.  Кейинроқ клуб ҳудудий футбол ассоциациялари томонидан ўтказиладиган Иккинчи лига мусобақасида иштирок этиши мумкин бўлади.  

“Истиқлол” футбол клуби Про лигадаги иштирокини тўхтатиши муносабати билан, мазкур клуб ҳамда унинг футболчилари ўртасида тузилган меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, клуб футболчиларининг бошқа клублар сафида рўйхатдан ўтказилишига рухсат берилади.

Шунингдек, Мусобақалар ўтказиш регламентининг 8.8-банди Про лига турнир жадвалига нисбатан қўлланилади. Яъни, “Истиқлол” клуби мавсумий учрашувларнинг тенг ярмида майдонга тушмаганлиги (7 ўйин) инобатга олиниб, унинг шу мавсумда ўтказган барча учрашувлари натижаси бекор қилинади. Бироқ ўша учрашувларда олинган сариқ ва қизил карточкалар ўз кучини сақлаб қолади.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz