Қайднома

Қидирув

Гвардиола:Асосий таркибда муаммолар бор,бизга академиядан футболчилар керак

Гвардиола:Асосий таркибда муаммолар бор,бизга академиядан футболчилар керак

  25.09.2020 16:33
  0
  230
Гвардиола:Асосий  таркибда муаммолар бор,бизга академиядан футболчилар керак

 «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Лига Кубоги 3-раундидан ўрин олган «Борнмут»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг жамоада атиги 13 нафар асосий таркиб футболчиси борлигини айтди.

«Яхши ўйин бўлди. Барча ёш футболчиларимиз – Томми Дойл, Тейлор Ҳарвуд-Беллис ва Лиам Делап аъло даражада ўйнашди. 

Жисмоний тайёргарлигини инобатга олсак, 17 ёшли Лиамни ҳужумчи деб бўлмайди. Аммо машғулотларда биз унинг якуний зарбаларда нақадар яхши эканлигини кўряпмиз. Энди хотиржамликни сақлаб, ишлашни давом эттириш вақти келди. Биз унинг дебютидан мамнунмиз.

Ҳозирги вазиятда бизга академиядан футболчилар керак. Бизда асосий таркибга муносиб атиги 13 футболчи бор. Таркибдаги муаммолар туфайли Делап биз билан қолади. Ундан фойдаланамиз. 

Академияни табриклашимиз мумкин. Мен бу тизимдаги сўнгги қадамман, академиядаги кўплаб инсонлар ўз тарбияланувчилари майдонга тушиши учун ҳаракат қилишмоқда ва бу – улар учун катта муваффақият», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Goal нашри.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz