Қайднома

Қидирув

Кандрева фаолиятини «Сампдория»да давом эттиради

Кандрева фаолиятини «Сампдория»да давом эттиради

  26.09.2020 08:25
  0
  211
Кандрева фаолиятини «Сампдория»да давом эттиради

«Интер» клуби яримҳимоячиси Антонио Кандрева «Сампдория» футболчисига айланди, дея хабар бермоқда генуяликлар  клуби расмий сайти.

«Сампдория» миланликлардан Кандревани кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижарага олган. 33 ёшли яримҳимоячи клуб билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.

Transfermarkt порталининг маълум қилишича, Кандрева 2021 йилнинг 1 июль куни ҳуқуқий жиҳатдан «Сампдория»нинг тўлақонли футболчисига айланади. Трансфер қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинган.

Маълумот учун, 2016 йилда «Лацио»дан «Интер» сафига кўчиб ўтган Кандрева миланликлар сафида жами 151 ўйинда 18та гол ва 31та голли узатмани амалга  оширган.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz