Қайднома

Қидирув

Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади-ми?

Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади-ми?

  26.09.2020 16:59
  0
  116
Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади-ми?

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида янги пост қолдирди.
Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади. Чунки:
- кинотеатрлар ва масжидлар фаолияти қайта тикланди, кафе ва ресторанлар ишлаб турибди;
- ССВ мутахассислари фикрига кўра, вирус уйда кўчадагидан тезроқ юқади, очиқ ҳавода эса нисбатан камроқ;
- Иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётган футбол клублари чипталар сотувидан оз бўлса-да пул ишлашни бошлайди.

Бунда албатта мезбон стадион маъмурияти масъулиятни ўз бўйнига олиши, чипталар рухсат берилган миқдорда чиқарилиши, мухлисларнинг стадионга эркин кириб-чиқиши учун шароит яратилиши, рухсат этилган сектор ўриндиқлари ижтимоий масофа талаблари даражасидан келиб чиқиб тартибга солиниши ҳамда мухлисларнинг ўзи ҳам карантин талабларига риоя қилиши керак бўлади. Умид қиламизки, тез орада стадионларнинг маълум фоизигача ёки барча стадионларга маълум миқдорда мухлислар киритилишига рухсат берилади",деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz