Қайднома

Қидирув

ОЧЛ 1/8 финали олдидан: Афсуски, бу йилги натижалар ҳисобга олинмайди!!!

ОЧЛ 1/8 финали олдидан: Афсуски, бу йилги натижалар ҳисобга олинмайди!!!

  26.09.2020 17:33
  0
  125
ОЧЛ 1/8 финали олдидан: Афсуски, бу йилги натижалар ҳисобга олинмайди!!!

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистоннинг ОФК рейтингидаги тўплаган очколари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"10 йил ичида илк бор "Пахтакор" ОФК Чемпионлар Лигаси 1/8 финали чиқди, бугун бу босқичда ўйнайди ва ОФК клублар рейтингини гапириш ҳозир ўринли бўлади. "Пахтакор"нинг ушбу мавсумдаги муваффақияти Ўзбекистонга 13 балл олиб келди: 10 - гуруҳ босқичидаги тўпланган ҳар бир очко учун ва 3 - 1/8 финалга чиққанлик учун. "Локомотив" ва "Бунёдкор" тўплаган баллар билан 13,900 оламиз ва бу Ўзбекистон учун бир мавсумдаги энг яхши кўрсаткичдир. Бунгача рекорд 2009 йилда бўлган, унда "Бунёдкор" ва "Пахтакор" Чемпионлар лигаси чорак финалига, "Нефтчи" эса ОФК Кубоги чорак финалига қадар етиб борганди. Ўшанда бир мавсум учун 13,556 (ОФК Кубоги "Нефтчи"нинг очколари 3га бўлинмаганда 17,500) эди.

Айтганча, биз нега "Пахтакор"ни гуруҳ босқичида 11 эмас фақатгина 10 очко тўплаган деб ҳисобламоқдамиз? "Ал Ҳилол" ва "Ал Ваҳда" натижаларини рейтингдан чиқариб ташлаш гарчи бу ОФК рейтингини ҳисоблашдаги ҳужжатларда ўз аксини топмаган бўлса ҳам мантиқан тўғри.

Аммо менинг сизлар учун ёмон хабарим бор. Жорий мавсумдаги рекорд ҳисобга олинмайди. Чунки 2020 йилдаги рейтинг ҳисобга олинмайди. ОФК Кубоги охирига қадар ўйналмаганини ҳисобга олсак, бу ҳам мантиқандир.

Бу нимани англатади? 2023 йилдаги клублар мусобақасидаги квоталарни ҳал қиладиган 2021 йилги рейтингга фақат уч мавсум киради - 2018, 2019 ва 2021.

Бу шунингдек 2024 йилдаги квотани аниқлайдиган 2022 йилдаги рейтингга ҳам тегишли. Бунда 2019, 2021 ва 2022 йилги мавсумдаги натижалар ҳисобга олинади. Тўлақонли тўрт йиллик цикл 2026 йилдаги квоталарни аниқлаб берадиган 2024 йилдагина бўлади. Коронавирус ҳали узоқ вақт ўзини эслатиб туради"- деб ёзади Никимбаев.


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz