Қайднома

Қидирув

Чеферин тарихидан нима биламиз ?

Чеферин тарихидан нима биламиз ?

  27.09.2020 10:11
  0
  215
Чеферин тарихидан нима биламиз ?

УЕФАдек йирик футбол ташкилотини бино­йидек бошқараётган Александер Чеферин ҳамон кўпчилик учун сирли персонаж мақомида. Ҳар ҳолда, дейлик, УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини ҳақида маълумотлар керагидан ортиқ эди. Словениялик функционер тарихи эса, футбол оммаси учун ҳали очилмаган саҳифа. Gol.ru сайти айнан шу масала билан шуғулланиб, Чеферинга боғлиқ баъзи қизиқарли фактларга дуч келди.

*** Чеферин ёшлигида денгизчи бўлишни хоҳлаган, аммо оддий аскар сифатида хизмат қилишига тўғри келган. Югославия таназзулга учраган вақт Александер энди 20 ёшни қарши олганди. Словениядаги уруш атиги 10 кун давом этган, шундан кейин мамлакат мустақилликка эришган. «Бизда битта овунчоғимиз бор эди - спорт, - деганди Чеферин болалиги ҳақида. - Собиқ Югославияда кўрганларимни хотирлашим қийин. Агар кимнидир отиб ташлашимга тўғри келганида, кейинги ҳаётим қандай кечарди, буни ўйлашга ҳам қўр­қаман».

*** Чеферин 4 ёшида оила ити билан сайрга чиққанида, жонивор уни судраб юборган. Аниқроғи, болакай югура бошлаган ит боғичи қўйиб юбормай, йиқилиб тушган ва уйига ҳамма томони судралган, қонга беланган ҳолда қайтган. Шу воқеа сабабми, Александер кейинчалик спорт билан жиддий шуғулланиб, каратэ бўйича қора белбоғ соҳибига айланади.

*** Александернинг акаси Рок бир сафар қизиқ воқеани баён этганди: «Укам билан бошланғич синфларда уқирдик, уйда ота-онамиз бизни аккордеон чалишга мажбур этишарди. Бироқ илк кўришдаёқ бу матоҳ жинимизга ёқмаган. Бир ой давомида шуғулланиб ҳам, тузукроқ мусиқа чалишни ўрганолмадик. Ким бизнинг мусиқамизни тингласа, куларди. Шунда Александер аккордеонни сотиб, пулини бўлиб олишни таклиф қилди ва бу ишни махфий тарзда амалга оширди. Онам сўраганида эса, аккордеонни денгизда йўқотиб қўйганимизни айтдик. Лекин у ишонмади, яхшики, мусиқа асбобини қаерга йўқотганимизни аниқлаштиришга унча ҳаракат қилмади. Акс ҳолда, айбимиз ошкор бўлармиди? Укам аккордеонни кимга сотганини эса, ҳалигача билмайман».

*** Чеферин оилали, 3 нафар қизи бор. У турмуш ўртоғи Барбара билан дўстининг тўйида танишган. Никоҳдан ўтишганига эса 20 йилдан ошди. Барбара касб бўйича - сураткаш. Чеферин хоним XX асрнинг биринчи ярмида ижод қилган италиялик сураткашлар ишини ўзида мужассам этган галереяга эга ва айтишларича, у Словенияда ягона. Чефериннинг ўзи оиласи ҳақида кўп гапиришни истамайди, аммо дам олиш кунларини яқинлари даврасида ўтказади, албатта. «Александер уйга келганида, осмондан ерга қайтганини айтиб, ҳазиллашамиз. Ахир уни турли сафарларда бўлгани каби расмий тантана билан қарши олмаймизда», - дейди Барбара. Хонимнинг айтишича, турмуш ўртоғи жуда меҳрибон ва оилапарвар инсон.

*** Чеферин Аргентинада дам олишни хуш кўради, Сахара чўлини эса, камида 6 марта кезиб чиққан: автомобилда 5 бора ва мотоциклда. Айтганча, у бунда бир сафар Россиянинг «Нива» машинасидан фойдаланган. Нега Сахара? «Шовқинли ва дабдабали кечаларга тоқатим йўқ. Словенияда ўрмон ичида кичиккина уйин бор, унга энг яқин қўшни 15 километр узоқликда...», - дейди УЕФА раҳбари.

*** 2016 йили Норвегиянинг Josimar журнали Чеферинга Россия томони жиддий босим ўтказишини тахмин қилганди. Гап шундаки, отаси Москвада иш юритадиган ҳуқуқий компанияга эга, у рус тилида махсус сайт ҳам очган. Чеферин УЕФА президенти лавозимини эгаллагач, ЧЛ финалини Киевга топшириб, бу тахминни мутлақо йўққа чиқарди. «Россия номзоди учун ғалати танлов», - дея изоҳлаганди Чефериннинг ўзи ўша қарорини.

*** Чеферин ноўрин танқидни сира хушламайди: «Футболга оддий фанат сифатида кириб келганман. Эсимда, Словения термаси муҳим ўйинда мағлубиятга учрагач, барчани аёвсиз танқид остига олгандим. Мамлакат миллий ассоциацияси президенти лавозимини эгаллаганимдан ке­йин футболда билимим камлиги ва танқидим маъносиз бўлганини тушундим».

*** Олдинлари УЕФА Конгресслари пайти миллий федерациялар президентлари алоҳида меҳмонхонада туришарди, уларнинг тадбирларга қатнашлари учун автобус ажратиларди. Ташкилот аъзолари эса, элит меҳмонхонанинг махсус хоналарига жойлашиб, шахсий транспортдан фойдаланишарди. Чеферин барчани тенглаштирди - битта меҳмонхона, бир хил транспорт ва ҳоказо.

*** Чеферин ва «Ювентус» соҳиби Андреа Аньелли ўртасида қандай алоқа бор? Айтишларича, италиялик тадбиркор УЕФА раҳбарига «Феррари» совға қилишдан ташқари, унга ўзининг шахсий самолётидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам бериб қўйган. Аньелли шу тариқа ўз манфаатларини Чеферин воситачилигида ҳимоя қилар эмиш. Словениялик функционер эса, Аньелли билан иноқлигини қатъиян инкор этади: у ўша «Феррари»га ҳаттоки, бирор марта ўтирмаган, Аньелли самолётида ҳам учмаган.

*** Чефериннинг етакчилик сифатлари ҳақидаги фикрлари таҳсинга лойиқ: «Ҳамиша бир гапни қайтараман: чин етакчи бўлиш учун бу ҳақда жар солиш шарт эмас. Агар шундай йўлдан борсанг, билиб қўй, сен етакчи эмассан. Зеро, хотиржамлик ҳам етакчининг бир хислати».

С.РАҲМОНОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz