Қайднома

Қидирув

"Ювентус" "Фиорентина" ярим ҳимоячисига қизизқмоқда

"Ювентус" "Фиорентина" ярим ҳимоячисига қизизқмоқда

  26.09.2020 23:05
  0
  235

"Ювентус" "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Федерико Кйеза билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Sky Sport Italiya нашрининг хабарига кўра, Турин клуби аввал бир қанча футболчиларни сотиб юбормоқчи. Улар орасида Сами Ҳедира, Федерико Бернардески ва Дуглас Коста сингари ўйинчилар бор.

"Фиорентина" "Ювентус"дан таклиф олишга тайёр. Кйезанинг ўзи эса туринликлар билан 2019-йилнинг ёзида 5 йиллик шахсий шартнома бўйича келишиб олган. Ўйинчи солиқларсиз йилига 10 млн Евро маош олишга розилик билдирган.

Ушбу мавсум 22 ёшли хавбек А Сериянинг битта ўйинида 1 ассист муаллифига айланди. Ўтган мавсум эса чемпионатнинг 34 ўйинида 10 гол ва 9 ассист муаллифига айланганди.


Манба: FUTBOL TV


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz