Қайднома

Қидирув

ПИТЕР ХЮИСТРА: "Пахтакор" Осиёнинг энг кучли 4 жамоасидан биридир...

ПИТЕР ХЮИСТРА: "Пахтакор" Осиёнинг энг кучли 4 жамоасидан биридир...

  27.09.2020 06:50
  0
  241
ПИТЕР ХЮИСТРА:

"Пахтакор" - "Истиқлол" ўйинидан кейин матбуот анжуманида жамоамиз ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра ва беллашувнинг энг яхши футболчиси Драган Черан саволларга жавоб қайтарди.

 Хюистра:  - Бугунги ғалабадан жуда ҳам хурсандмиз. Биз буни хоҳлагандик ва бунга эришдик. Биринчи бўлиб гол қўйиб юбордик, бу бизни бироз қийнаб қўйди. Кейинчалик тўп киритиб вазиятни ўнглашни уддаладик ва камбэкка эришдик. Энди кейинги учрашувга тайёрланишимиз керак. Ўз минтақамизнинг энг кучли 4 жамоаси сафига кирдик ва чорак финалга чиқдик. Буни "Пахтакор" учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта муваффақият деб ўйлайман.   Бугун "Истиқлол" айнан бизга қарши бошқа ўйинлардан кўра тажовузкорроқ ўйнади. Бу майдонда кўринди, шу билан бирга улар жуда яхши ўйнашганини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Учрашувга киришиб кетишимизга 10-15 дақиқа керак бўлди, чунки "Истиқлол" тажовузкор ўйини билан бизга қаршилик қилишга, қийинчилик туғдиришга уринди. Уларнинг охиригача курашишганини эътироф этиб ўтмоқчиман. Бизда ҳам хатолар бўлди, айрим вазиятларда ҳисобни катталаштириш учун имкониятларимиз бўлди, аммо бизга чиройли якун етишмади. Олдиндаги 4 кундан фойдаланиб кейинги беллашувга яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз. Ўйлашимча, биз бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Бунга мажбурмиз, чунки охирги 4 жамоа орасида қолдик ва қолган учрашувлар янада қийинроқ бўлади. Айнан шу сабаб ҳам ўйинимизни янада яхшилашимиз зарур. Ўз олдимизга қўйган мақсад сари аста-секин боряпмиз, Қатарда кўпроқ ўйин ўтказишни хоҳлаймиз.   Ўйин давомида Суюновдан кўра мураббийлар кўпроқ асабийроқ бўлишди деб ўйлайман. Тўғри, жарима зарбасида Элдор ўзини яхши кўрсата олмагандир. Лекин, ундан олдин 7-рақамдаги ўйинчи (Диабате) у билан бирга-бир чиққанида катта сейвни амалга оширди ва жамоамизни қутқариб қолди. Бундан ташқари, бир неча бор тўп жарима майдончамизга ҳаводан ошириб берилганида ишончли ўйнади ва рақиб ҳужумларини йўққа чиқарди. Энг муҳими бизнинг кейинги босқичга ўтганимиз.   Футболчилар жисмоний тарафлама жуда яхши ҳолатда. Олдимиздаги 4 кундан фойдаланиб тезроқ тикланиш ва кейинги ўйинга янада яхшироқ ҳолатда бўлишлари учун тайёргарлик кўрамиз. Бу тарафдан албатта ишлашда давом этишимиз шарт, лекин ўйинчиларнинг ҳолатидан қўрқмаймиз, улар жисмонан яхши ҳолатда.  

Черан: - Мураббийнинг сўзларига қўшиламан. Ғалабадан хурсандмиз ва қониқдик. Биз уч йилдан бери бирга ишлаяпмиз, меҳнат қилиб келяпмиз. Янги тарихни яратяпмиз. Бу муваффақият нафақат клубимиз, балки Ўзбекистон футболи учун ҳам ижобий натижа. Ўйинга келсак, биз тўлиқ ташаббусга эга бўлдик. Ҳисобда ортда бораётиб ғалаба қозондик. Жамоавий характер, бирдамликни таъкидлаб ўтган бўлардим. Муҳим баҳсда ютдик ва бундан бахтиёрмиз.   Мен ва Эрен бугун гол уришга эришдик. Бу ерда ҳали тўп киритмагандим. Бу бизнинг ишимиз, бизга ишонч бағишлайди. Лекин бу мусобақа ва унда ким гол уришининг фарқи йўқ. Жамоанинг ғалабаси энг муҳими. Бугун гол урганимдан хурсандман. Эрен билан бирга тўп киритдик, бу жамоа учун яхши натижа олиб келди.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz