Қайднома

Қидирув

"Пахтакор" 4 марта ОЧЛ чорак финалига чиқди ва...

"Пахтакор" 4 марта ОЧЛ чорак финалига чиқди ва...

  27.09.2020 07:30
  0
  341

"Пахтакор" "Истиқлол"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Чемпионлар Лигаси чорак финалига йўлланма олди. Тошкентликлар ўйинни тўлиқ назорат қилиш билан бошлашди. 16-дақиқада Ҳамробековнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.
24-дақиқада Чераннинг 22 метрлардан берган зарбасидан сўнг тўпни рақиб посбони қийинчилик билан қайтариб қолди. Ўз навбатида қарши ҳужумда Диабате Суюнов билан бирга-бир чиққан вазиятда Элдор тўпни маҳорат кўрсатган ҳолда қайтариб юборди. 32-дақиқада эса кутилмаганда "Истиқлол" ҳисобни очди. Алижоновга нисбатан қўполлик ишлатилган ҳолатда ҳакам негадир рақиб фойдасига жарима зарбаси белгилади. Ундан Али Карими унумли фойдаланиб, ҳисобни очди - 0:1. Биринчи бўлим якунига қадар жамоамиз ҳисобни тенглаштирди. Алижонов тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига оширди. Ҳимоячилардан чаққонроқ ўйнаган Черан боши билан аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклади - 1:1.

 

Иккинчи бўлим бошидаёқ "Шерлар" ҳисобда олдинга ўтишди. Черан-Ҳамдамов-Собирхўжаев-Дердийок ижросидаги ажойиб ҳужумдан сўнг Эрен тўпни дарвозанинг пастки ўнг бурчагига аниқ йўллади - 2:1. 55-дақиқада рақибнинг хавфли ҳужумидан сўнг тўпни Кримец ва Суюнов қайтариб юборди. Машариповнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза устунини силаб ўтган бўлса, Сайфиев ва Чераннинг узатмалари йўлига охирги паллада рақиблар ғов бўлишди. "Истиқлол"дан эса Диабате қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ўйин охирида тўпни яхши назорат қилган "Пахтакор" ғалабани сақлаб қолди ва чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

"Шерлар" 11 йилликтанаффусданкейинЧемпионларЛигасичоракфиналидаўйнайдиганбўлишди.

Бунгачажамоамиз 2003, 2004 ва 2009 йиллардамусобақанингчоракфиналидаўйнаганди. Шутариқа 11 йилчоракфиналсиздавомэтганнохушнатижагачекқўйилди. Аввалгиучрашувдаэса "Пахтакор"нинг 10 йилликгуруҳданчиқаолмаслигийўққачиқарилганди.

 

Жамоамиз чорак финал ўйинини 30 сентябрь куни "Жассим Бин Ҳамад" стадионида ўтказади. Рақиб номи душанба куни ўтадиган қуръадан кейин маълум бўлади.

 

"ПАХТАКОР" - "ИСТИҚЛОЛ" - 2:1 (1:1)

26 сентябрь. Доха. "Ал Жануб" стадиони.

Ҳакамлар: Аҳмад Ал Каф, Абу Бакр Амри, Рашид Ҳамид Ғаити (Уммон), Моҳд Амирул Изван (Малайзия). 

Назоратчи: Суреш Сринивасан (Ҳиндистон).

"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Аъзамов, 90+1), Анзур Исмоилов, Кримец, Сайфиев (Аброр Исмоилов, 90+1), Ҳамробеков, Собирхўжаев (Козак, 84), Ҳамдамов (Сидиқов, 73), Черан, Машарипов, Дердийок (Сергеев, 73).

"Истиқлол": Саидҳуссайн Ҳуссайни, Милад Закипур, Рузбеҳ Чешми, Ариф Қулами, Муҳаммад Данешгар, Али Карими, Фаршид Исмоили (Закариа Моради, 68), Меҳди Ғаеди, Масъуд Рики (Фаршид Багери, 77), Арсалан Мотаҳҳари (Араш Резаванд, 54), Чейк Диабате.

Голлар: Али Карими, 32 - 0:1. Черан, 43 - 1:1. Дердийок, 47 - 2:1.

Огоҳлантиришлар: Арсалан Мотаҳҳари, 5. Кримец, 5. Муҳаммад Данешгар, 74. Араш Резаванд, 77. Суюнов, 84. Милад Закипур, 87. Меҳди Ғаеди, 90+1.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz