Қайднома

Қидирув

Дунёнинг энг обрўли спортчиси ким эканлиги маълум бўлди, бу Криштиану Роналду!!!

Дунёнинг энг обрўли спортчиси ким эканлиги маълум бўлди, бу Криштиану Роналду!!!

  27.09.2020 15:14
  0
  160
Дунёнинг энг обрўли спортчиси ким эканлиги маълум бўлди, бу Криштиану Роналду!!!

YouGov тадқиқот маркази «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ер сайёрасидаги энг обрўли спортчи деб топди. Бу ҳақда GiveMeSport портали хабар бермоқда. Дунё бўйича машҳур шахслар глобал рейтингида эса 35 ёшли португалиялик футболчи 6-ўринни эгаллаган.

Унинг абадий рақобатчиси — Лионель Месси спортчилар орасида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, умумий рўйхатда 11-поғонада қайд этилган. Баскетбол афсонаси Майкл Жордан эса 13-ўринни эгаллаган. Таъкидланишича, унинг «Сўнгги рақс» номли ҳужжатли фильми мазкур рўйхатдаги ўрнига катта таъсир ўтказган.

Фото: GiveMeSport

Шунингдек, YouGov Роналду ва Мессининг турли мамлакатлардаги позицияларини таққослаб кўрди. Сўровномада қатнашган 42 мамлакатдан 32 тасида Роналду машҳурроқ эканлиги аниқланган.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz