Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. Ғарб минтақасида барча чорак финалчилар номи маълум бўлди ва...

ОЧЛ. Ғарб минтақасида барча чорак финалчилар номи маълум бўлди ва...

  28.09.2020 09:10
  0
  309
ОЧЛ. Ғарб минтақасида барча чорак финалчилар номи маълум бўлди ва...

Осиё Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган икки ўйин 27 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтди. Хави қўл остидаги «Ас-Садд» Эроннинг «Персеполис» жамоаси билан куч синашди. Учрашувнинг 88-дақиқасида Иса Алекасир форсларга кейинги босқич эшикларини очган голга муаллифлик қилди.

Яна бир ўйин Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» ва «Ат-Тавун» жамоалари ўртасида кечди. Унда Абдурразоқ Ҳамдуллоҳнинг голи «Ан-Насср» футболчиларига ғалаба келтирди. Шу тариқа ғарб минтақасида чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди:

«Пахтакор» (Ўзбекистон);
«Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони)
«Ан-Насср» (Саудия Арабистони)
«Персеполис» (Эрон)

¼ финал босқичига 28 сентябрь куни қуръа ташланади. Мазкур босқич ўйинлари 30 сентябрь куни ўтказилади.

ОЧЛ

1/8 финал баҳслари

«Персеполис» Эрон — «Ас-Садд» Қатар 1:0

Гол: 1:0 – 88 Иса Алекасир.

Четлатиш: Сиамак Неъмати (90+1) — «Персеполис»

«Ан-Насср» Саудия Арабистони — «Ат-Тавун» Саудия Арабистони 1:0

Гол: 1:0 – 75 Абдурразоқ Ҳамдуллоҳ.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz