«Реал» футболчилари «Бетис» майдонидан бир амаллаб, ғалаба билан қайтишди - қизил карточка ва пенальти ёрдамида. Муаммоли «Барселона» аксинча, чемпионатга енгилгина киришиб, «Вильярреал»га имконият бермади. Дастлабки 2та турда 100 фоизли натижага эришган «Гранада» эса, «Атлетико» олдида шунчаки, «куйиб» қолди - 0:5.
«Реал» сардори Серхио Рамос Ла Лигада қаторасига 17-мавсум гол урди. Унинг пенальтини бехато тепиш серияси эса 24тага етди. Агар Рамос яна 2та мавсумда гол қувончини туйса, бу борада чемпионатнинг мутлақ рекордчиси - «Атлетик»нинг собиқ ҳужумчиси Агустин Гаинсе (қаторасига 19 мавсум гол урган)га тенглашади.
Луис Суарес «Атлетико»даги дебютини «дубль» билан безаган биринчи футболчига айланди. Уругвайлик футболчи шунингдек, янги асрда «матрасчилар» учун биринчи ўйинида гол уришдан ташқари, самарали узатма муаллифига айланган илк футболчидир.
Лионель Месси Ла Лига тарихида қаторасига камида 17 мавсумда гол урган 4-футболчидир. У бундай натижага «Реал» сардори Серхио Рамосдан кейин эришди.
Унаи Эмери мураббий сифатида 800-ўйинини нишонлади. «Вильярреал»ни 3-марта майдонга бошлаб тушган испаниялик мутахассис бунга қадар «Лорка Депортива» (70та ўйин), «Альмерия» (84та ўйин), «Валенсия» (220та ўйин), «Спартак» (26та ўйин), «Севилья» (205та ўйин), «ПСЖ» (114та ўйин) ва «Арсенал» (78та ўйин)да ишлаган.
26 сентябрь
АЛАВЕС - ХЕТАФЕ - 0:0
ВАЛЕНСИЯ -
УЭСКА - 1:1 (1:0)
Голлар: Васс (38) - Сиовас (63).
Валенсия: Доменек, Васс, Диакаби, Гильямон, Гайя, Жейсон (Муса, 64), Кондогбиа, Рачич (Эскердо, 90), Гуэдеш (Ли Кан Ин, 85), Макси Гомес, Вальехо (Гамейро, 64).
ЭЛЬЧЕ -
РЕАЛ СОСЬЕДАД - 0:3 (0:0)
Голлар: Порту (55), Янузай (77-пен.), Лопес (90}4).
Реал Сосьедад: Ремиро, Горосабель, Элустондо, Ле Норман, Муньос, Гевара (Субименди, 79), Порту (Янузай, 68), Сильва (Лопес, 79), Мерино, Ойарсабаль (Барренечеа, 68), Исак (Баутиста, 69).
БЕТИС - РЕАЛ - 2:3 (2:1)
Голлар: Манди (35), Вильям
Карвалью (37) - Вальверде (14), Эмерсон (48-авт.), Рамос (82-пен.).
Бетис: Роблес, Эмерсон, Манди, Бартра, Морено, Родригес, Вильям Карвалью, Хоакин (Тельо, 63), Фақир (Морон, 73), Каналес, Санабрия (Монтойя, 69).
Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Вальверде, Каземиро, Кроос (Модрич, 45), Эдегор (Иско, 46), Йович (Майораль, 72), Бензема.
Четлатиш: Эмерсон (67, Б.).
27 сентябрь
ЭЙБАР - АТЛЕТИК - 1:2 (0:1)
Голлар: Кике (48) - Унаи Лопес (40, 87).
Атлетик: Унаи Симон, Мартинес, Берчиче, Капа, Нуньес, Рауль Гарсия, Муниаин (Сансет, 85), Дани Гарсия, Унаи Лопес (Весга, 90), Морсильо (Вильялибре, 58), Уильямс (Кордоба, 86).
ОСАСУНА - ЛЕВАНТЕ - 1:3 (1:1)
Голлар: Торрес (38) - Мелеро (41), Марти (77), Моралес (81).
Фойдаланилмаган пенальти:
Марти (71, Л.).
АТЛЕТИКО - ГРАНАДА - 6:1 (1:0)
Голлар: Диего Коста (9), Корреа (47), Жоау Фелиш (65), Льоренте (72), Суарес (85, 90}3) - Молина (87).
Фойдаланилмаган пенальти:
Сауль (16, А.).
Атлетико: Облак, Триппьер, Савич, Фелипе, Лоди, Корреа (Витоло, 77), Коке (Лемар, 77), Сауль, Карраско (Томас, 71), Жоау Фелиш (Льоренте, 71), Диего Коста (Суарес, 70).
Вальядолид - Сельта - 1:1 (0:1)
Голлар: Гвардиола (66-пен.) -
Яго Аспас (44).
Барселона -
Вильярреал - 4:0 (4:0)
Голлар: Фати (15, 19),
Месси (35-пен.), Пау Торрес (45-авт.).
Барселона: Нето, Альба, Лангле, Сержи Роберто, Пике, Коутиньо (Педри, 70), Бускетс (Пьянич, 78), де Йонг, Фати (Дембеле, 70), Гризманн (Тринкау, 78), Месси.
Вильярреал: Асенхо, Эступиньян, Альбиоль (Фунес Мори, 84), Марио Гаспар, Пау Торрес, Парехо, Чуквуэзе (Кубо, 74), Коклен (Тригерос, 46), Мой-сес Гомес, Жерар Морено (Бакка, 84), Пако Алькасер (Иборра, 46).
Кадис - Севилья - 1:3 (0:0)
Голлар: Сальви (48) - де Йонг (65), Мунир (90), Ракитич (90}4).
Севилья: Буну, Навас, Сержи Гомес (Жордан, 60), Диего Карлос, Акунья, Оливер Торрес (Мунир, 61), Гудель, Ракитич, Сусо (Оскар Родригес, 69), ал Носири (де Йонг, 61), Окампос (Хиль, 78).
Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - «Атлетико» амбицияси бизнинг ишимиз, таркиб ва футболчиларнинг хавфсизлигига боғлиқ. Бугун жамоа жуда эркин ўйнади. Захира кучлари қўшимча туртки беришди. Суарес? У нима қилиш кераклигини билади. Шуни назарда тутсак, «дубль» қайд этганидан ажабланганим йўқ. Суареснинг сафимизга қўшилгани рақобат даражасини оширди, агар 23 нафар футболчи ҳам берилган вақт қадрига етса, чемпионатда муваффақиятли қатнашишимиз тайин. Жамоа шакллантиришда, мураббий қарорини тўғри қабул қиладиган футболчиларга таянаман. Буюк жамоалар шундай юзага келади. Биз ҳам худди шу йўлдан боришимиз керак.
Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Янада яхши ўйнай олишимизни биламиз ва шундай ҳам қиламиз. Бугун ўйинни зўр бошладик, бироқ голдан кейин суръатни бироз тушириб юбордик. Фақат олдинга интилганимиз ва натижани тезроқ ҳал қилишга уринганимиздагина ўйинимиз яхши чиқади. Рақиб қисқа вақт оралиғида 2та гол урди, муҳими, иккинчи бўлимда ўз сўзимизни айта олдик. Чунки йигитлар ғалаба қозонишимизга ишонишди. Ҳисобда ортда борсанг, ўйин боришини ўзгартиришинг муҳим. Мана, бир қатор вазиятлар яратдик, 3тадан кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Шогирдларим билан фахрланаман. Шу руҳда давом этиш керак. Ҳакамлик хусусида гапирмайман, бу табиатимга хос эмас. Куртуа ўз «сэйв»лари билан якуний натижага катта таъсир кўрсатди. Бу биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Унинг нималарга қодирлигини яхши биламиз. Ихтиёримдаги таркибдан қониқяпман, албатта, мавсумни муносиб ўтказишга ҳаракат қиламиз.
Турнир жадвали. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20