Қайднома

Қидирув

Германия футбол иттифоқи Месут Ўзил ҳақида янглишганликларини тан олди

Германия футбол иттифоқи Месут Ўзил ҳақида янглишганликларини тан олди

  28.09.2020 21:35
  0
  334
Германия футбол иттифоқи Месут Ўзил ҳақида янглишганликларини тан олди

Германия футбол иттифоқи бош котиби Фридрих Куртиус Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Месут Ўзил билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқишда ташкилот хатоларга йўл қўйганини тан олди.

 Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг баҳорида келиб чиқиши туркиялик немис футболчилари Ўзил ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Туркия президенти Ражаб
Эрдўған билан суратга тушишганди, шундан сўнг улар қаттиқ танқид қилинди.  Германия терма жамоаси учун ҳалокатли 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг, Ўзил ушбу воқеа тазйиқлари остида терма жамоадаги фаолиятини якунлади ва Германия футбол иттифоқини ирқчиликда айблади.

 “Фотосуратлар кўплаб мавзулардаги мунозараларнинг бошланғич нуқтасига айланди.  Ирқчилик айблари пайдо бўлган пайт, биз футболчи билан учрашиш ва ҳамма нарсани муҳокама қилиш учун вақт йўқотдик.  Ушбу мавзуни кўриб чиқишда биз бир қатор хатоларга йўл қўйдик", - дейилади ташкилот мурожаатида.


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz