Қайднома

Қидирув

"Ливерпул" "Арсенал" га қарши ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди

"Ливерпул" "Арсенал" га қарши ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди

  29.09.2020 06:33
  0
  111

Англия Премер-лигасининг 3-тур учрашувида "Ливерпул" Лондоннинг "Арсенал" жамоасини 3: 1 ҳисобида мағлуб этди.  Учрашув Ливерпулда "Энфилд" стадионида бўлиб ўтди.

 Ҳисоб биринчи бўлим ўрталарида очилди - 25-дақиқада Александр Ляказетт  ўйиндаги дастлабки киритилган гол муаллифига айланди.  Бир неча дақиқадан сўнг Садио Маненинг голи эвазига мезбонлар мувозанатни тикладилар.  34-дақиқада "Ливерпул" Эндрю Робертсон киритган гол орқали олдинга чиқиб олди. “Мерсисайдликлар”нинг якуний учинчи голини Диого урди.

Шу тариқа тўққиз очко билан "Ливерпул" Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади.  "Арсенал" эса 6 очко билан  5-ўринда бормоқда.

 Кейинги турда "Ливерпул" сафарда "Астон Вилла" га қарши баҳс олиб боради, "Арсенал" ўз уйида "Шеффилд Юнайтед" ни қабул қилади.  Учрашувлар 4 октябр куни бўлиб ўтади.

Ливерпуль – Арсенал 3:1 

29 сентябрь, 00.00, «Энфилд»

Голлар:

0:1 – 25 Ляказетт, 1:1 – 28 Мане, 2:1 – 34 Робертсон, 3:1 – 88 Диогу Жота.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Фабиньо, Кейта (Милнер, 79), Мане (Диогу Жота, 80), Вейналдум, Салах, Фирмино (Минамино, 90).

Арсенал – Лено, Бельерин, Давид Луиз, Тирни, Мэйтленд-Найлз, Джака (Себальос, 60), Эль-Ненни, Виллиан (Пепе, 68), Холдинг, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 73).

Огоҳлантиришлар:

Мане (3), Александер-Арнолд (49), Бельерин (68), Себальос (72).


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz