Қайднома

Қидирув

Футболчилар робот эмас

Футболчилар робот эмас

  29.09.2020 09:19
  0
  221
Футболчилар робот эмас

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола футбол мутасаддиларини тиғиз тақвим туфайли танқид остига олди.
Мутахассиснинг фикрича, футболчилар ҳақида кам қайғуришмоқда. «Ҳақиқат шу. Албатта, бу ўринда гап нафақат «Манчестер Сити», балки барча клублар ва лигалар ҳақида боряпти. Ҳозир футболчилар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳамма - АПЛ, УЕФА, Англия футбол федерацияси ўз бизнес ва позицияларига эга. Ўйинчилар ихтиёрида мавсумолди тайёргарлик учун 2 ҳафта бор эди, холос. Энди улар 11 ой мобайнида ҳар 3 кунда майдонга тушишлари лозим. Жим юраверсак, ҳеч нимани ўзгартиролмаймиз. Тушунаман, бу ҳамма учун истисноли вазият. Барча курашмоқда. Жумладан, биз ҳам. Аммо ҳозир таркибимизда терма жамоадан жароҳат билан келган 3 нафар футболчи бор. Клублар буни назорат қилолмайди. Улар тайёргарликка эга бўлмаган ўйинчиларнинг 4 кун ичида 2та ўйин ўтказишларига қўйиб беришди. Ахир футболчилар робот эмас-ку», - деди испаниялик мутахассис Goal нашрига берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz