Қайднома

Қидирув

“Ростов” "Женоа"нинг Шомуродов трансфери бўйича юборган таклифига рад жавобини бермоқчи

“Ростов” "Женоа"нинг Шомуродов трансфери бўйича юборган таклифига рад жавобини бермоқчи

  29.09.2020 16:40
  0
  311
“Ростов”

Аввал хабар берганимздек "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини А Серия клубида давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда журналист Жанлуижи Лонгари ўзининг твиттер саҳифасида хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 25 ёшли форварднинг хизматларига "Женоа" клуби қизиқиш билдирмоқда. Томонлар аллақачон музокараларга киришишган. Трансфер нархи 8 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Ҳозирда ушбу маълумот  тўлиқ ўз тасдиғини топди ва Италиянинг "Женоа" клуби ҳақиқатдан ҳам "Ростов"га ҳужумчи Элдор Шомуродов бўйича таклиф юборган.

Генуяликлар 25 ёшли футболчини 8 миллион евро эвазига харид қилишга тайёрлар. "Ростов" эса "Женоа"нинг бу таклифига рад жавобини бермоқчи. Россия клуби бу маблағни кам деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери "Ростов" шарафини ҳимоя қилади. Элдор Россия жамоасида умумий барча мусобақаларда 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 12та ассист қайд этди. Форварднинг клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.


Манба: sport-express.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz