Қайднома

Қидирув

ПИТЕР ХЮИСТРА: "ЭРТАГА ХАТОСИЗ ЎЙНАШ ВА ЮТИШ УЧУН ИНТИЛАМИЗ"

ПИТЕР ХЮИСТРА: "ЭРТАГА ХАТОСИЗ ЎЙНАШ ВА ЮТИШ УЧУН ИНТИЛАМИЗ"

  29.09.2020 17:55
  0
  99
ПИТЕР ХЮИСТРА:

ОЧЛ чорак финал доирасида эртага бўлиб ўтадиган "Персеполис" билан ўйиндан аввал "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец матбуот анжуманида қатнашишди.   Хюистра: - Барчага хайрли кун! Бизни жуда ҳам кескин ўйин кутмоқда дейиш мумкин. Биз энг яхши 4 клуб орасидамиз, "Персеполис" жуда кучли рақиб. Шунга қарамасдан ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишимизга ишонамиз, мақсадимиз ҳам шу.   Шундай бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммаси ўйиннинг қандай бошланишидан келиб чиқади, учрашувнинг аҳамияти юқори. Стартда футболчилар ўзларини қандай тутишларига кўп нарса боғлиқ. Қандай ҳимояланиш ёки вазиятларни кўра олиш каби кичик деталлар ҳам натижага таъсир қилиши мумкин. Ҳаммасини эртага кўрамиз. Унда сен барчасини тўғри қилишинг керак, тўпга тайёр бўлишинг ва ютишга уринишинг керак. Шу сабаб футболчиларнинг майдонда очиқ жойларни кўра олиши, қарорларни тўғри қабул қила олиши кўп нарсани ҳал қилади. Бу баҳсни ютишга уриниш керак, бошқа йўл ҳам йўқ. Бу чорак финал ва унда ҳар бир клуб йўлини давом эттиришни истайди.   Рақибнинг икки йил аввал финалда ўйнагани эртага устунлик беради деб ўйламайман. Бу муҳим беллашув, бизнинг жамоа таркибида терма жамоада ўйнаган 11-12 нафар ўйинчи бор, улар Жаҳон чемпионатлари саралашларида ва умуман катта босимдаги ўйинларда иштирок этишган. Бу борада тажрибага эгалар. Футболчиларимиз улардан нима талаб қилаётганимизни яхши билишади ва ўйин давомида вазиятни ўзгартириш учун қандай ҳаракатланишни билишади. Шу сабаб "Персеполис"да устунлик бор деб ўйламайман. Эртага VAR дан фойдаланилади, бу ҳам қизиқарли тажриба бўлади деб ўйлайман. Футболчилар учун ҳам, ҳакамлар учун ҳам бу эсда қоларли бўлади.   Бу каби турнирларда ҳар 3 кунда ўйин ўтказганда футболчиларда чарчоқ бўлиши табиий. Кимдир қўшимча бўлимларда иштирок этади, кимдир қийин ўйинларни ўтказади. Бундай бўлиши табиий ҳол, футболчиларни организмида ҳам ўзгаришлар юзага келади чарчоқ сабаб. Муҳими эса бундан чиқиб кета олиш зарур. Бу ҳолатларда ўйинчилар қўшимча имкониятларини ҳам ишга солишлари керак бўлади. Биз ҳам жиддий муаммоларга дуч келдик. Пандемик вазият сабаб учта босқичдан иборат жисмоний тайёргарлик устида ишлашимизга тўғри келди. Уларни тетикроқ қилишга уриндик ва улар ҳозир яхши ҳолатда деб айтишим мумкин. Эртага бу борада янада яхшироқ бўлишга интиламиз.   Кримец: - Эртага биз учун жуда муҳим учрашув бўлади. "Пахтакор" Чемпионлар Лигасида анчадан бери бу босқичга етиб келмаганди. Бизда яхши жамоа бор, ғалаба учун боримизни берамиз. Ҳозир финалгача етиб бориш ва мусобақада ғолиб бўлиш учун яхши имконият юзага келди ва биз ундан фойдаланмоқчимиз. Бу ишни кейинги мавсумга қолдириб, яна бир йил кутмоқчи эмасмиз.   Жаримадан голларни ўтказиб юбориш ёқимсиз, албатта. Мураббийлар штаби бу борада маълум ишларни амалга оширишди. Улар бизга шундай вазиятлардаги хатоларимизни кўрсатиб беришди. Умид қиламан, кейинги ўйинларда ҳаммаси жойида бўлади.   Биз Анзур билан анча йиллардан бери терма жамоада ҳам ўйнаганмиз. Дарҳақиқат, бир-биримизни яхши тушунамиз, ўзаро боғлиқлигимиз аъло даражада. Керак пайтда яримта гап билан ўрнимизни тўлдира оламиз.Бу олдиндаги катта ўйинларда муҳим. Тўртта энг яхши клуб қолганда нафақат ҳимоядагиларнинг, балки ҳужумдагиларнинг ҳам бир-бирини яхши тушуниши муҳим саналади.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz