Қайднома

Қидирув

«Ростов» Шомуродовни «Женоа»га 9 миллион еврога сотишга рози бўлди, аммо...

«Ростов» Шомуродовни «Женоа»га 9 миллион еврога сотишга рози бўлди, аммо...

  29.09.2020 20:18
  0
  490
«Ростов» Шомуродовни «Женоа»га 9 миллион еврога сотишга рози бўлди, аммо...

«Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Европанинг бир қатор клублари эътиборини тортди, дея хабар бермоқда Россиянинг «Матч ТВ» канали сайти.

Манбанинг ёзишича, Россия Премьер-лигаси 9-тури доирасидаги «Арсенал» - «Ростов» (2:3) учрашувидан кейин Италиянинг «Женоа» клуби Шомуродов учун 8,5 миллион евролик таклиф билан чиққан. 

Аввалроқ, «Ростов» 8 миллион евролик таклифни рад этгани, кейин эса барча бонуслар билан ҳисоблаганда 9 миллион евролик таклифни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, футболчининг кейинги трансферидан ростовликлар ҳисобига трансфернинг 15% миқдори тўланиши айтилганди.

Қайд этилишича, «Женоа»дан ташқари 25 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчига Европанинг яна уч клуби қизиқиш билдирган, аммо жамоалар номи маълум қилинмаган.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов ўтган мавсумда Россия Премьер-лигасида 11та гол уриб, тўпурарлар қаторидан жой олганди. Жорий мавсумда у 9 ўйинда битта гол муаллифига айланган. Шунингдек, Элдор Европа лигаси 3-саралаш босқичи доирасида ўтган ҳафта «Маккаби» (1:2) клуби дарвозасини ишғол этганди.
***

«Ростов» клуби собиқ мураббийи Дмитрий Кириченко Элдор Шомуродовнинг «Женоа» сафига ўтиши ҳақида гапирди. 

«Бу Шомуродов учун олдинга ташланган қадам, эртами-кеч у шундай қилиши керак эди. Унинг трансфери «Ростов»нинг Европа лигасини тарк этгани билан боғлиқми ёки йўқ, аниқ билмайман, аммо бу ҳам Элдорни трансфер қилишга таъсир қилгани аниқ. Италия – Шомуродов учун қизиқарли танлов. Айтайлик, Англияда унга қийинроқ бўларди. Элдор – меҳнаткаш, тезкор, позицияни яхши танлайдиган ва голлар ура оладиган ҳужумчи. Голсиз серияга қарамай, у ўзини кўрсата олади. У ҳали ёш, Европада фаолият бошлаш учун эса Италия унга жуда мос келади.

Фикримча, бу «Ростов» учун жиддий йўқотиш бўлмайди. Унинг ўрнига Полоз, Ионов сингари ўхшаш форвардлар бор. Ягона фарқи улар иккинчи қаватда Элдордек ўйнай олишмайди. Шомуродов учун 8-9 миллион евро миқдорида яхши пул тўлашмоқчи. «Ростов» еврокубокларда ўйнамаётганлигини инобатга олсак, нега йўқ дейиш керак?», - дея Россия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси сўзларини келтирмоқда «РБ-Спорт».

Маълумот учун, аввалроқ «Ростов» 9 миллион евро эвазига Элдор Шомуродовни «Женоа»га трансфер қилишга рози бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz