Қайднома

Қидирув

Туркия футбол клублари ҳам Озарбайжонни қўллаб-қувватламоқдалар...

Туркия футбол клублари ҳам Озарбайжонни қўллаб-қувватламоқдалар...

  30.09.2020 06:55
  0
  156
Туркия футбол клублари ҳам Озарбайжонни қўллаб-қувватламоқдалар...

Туркия Суперлигасининг этакчи клублари Тоғли Қорабоғдаги Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддиятга муносабат билдирди.

 "Галатасарой", "Фенербахче", "Бешиктош" ва "Трабзонспор" клублари ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Озарбайжон томонига қўлллаб - қувватловчи сўзлар битилган мурожаат билан чиқишди.

 “Бир миллат, икки давлат!  Биз сизни қўллаб-қувватлаймиз, Озарбайжон! "  - деб ёзишди "Фенербахче" вакиллари.

 “Агар сиз тоғ бўлсангиз, демак биз ермиз.  Агар сиз дарахт бўлсангиз, демак биз баргмиз.  Туркия ва Трабзон Озарбайжон учун"  - дейилади "Трабзонспор" мурожаатида.

 “Бир миллат, икки давлат!  Биз ҳар доим сиз билан биргамиз, азиз Озарбайжон! "  - дейилади "Бешиктош" хабарида.

 “Бир миллат, икки давлат!  Биз сиз билан биргамиз, биродарлар! "  - деб ёзган "Галатасарой" матбуот хизмати.

Бундан бироз олдинроқ эса футбол бўйича Арманистон терма жамоаси сардори, "Рома" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян халқаро ҳамжамиятни Тоғли Қорабоғдаги можарони тўхтатишга чақирганди.


Манба: Championat.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz