Қайднома

Қидирув

Умид қиламизки, бугун Омад ҳам "Пахтакор" либосида майдонга тушади!

Умид қиламизки, бугун Омад ҳам "Пахтакор" либосида майдонга тушади!

  30.09.2020 13:25
  0
  283
Умид қиламизки, бугун Омад ҳам

Ҳа, бугун "Пахтакор" Осиё чемпионлар лигаси чорак финалида ўйнайди. Ҳа, бугун Тошкентнинг жамоаси форслар устидан ғалаба қозонган тақдирда ҳам ярим финалда Саудия клубларидан бирига тўқнаш келади. 

ОФК ҳали мусобақа форматига ўзгартириш киритгани йўқ. Чорак финалдаги ғалаба финалга йўлланма бермайди. Лекин! Бугун "Пахтакор" Ғарбий минтақада плей-оффда иштирок этаётган 3та жамоанинг энг кучлисига қарши майдонга тушади. "Ан-Насср" ва "Ал-Аҳли"га ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш керакки, "Персеполис" айни пайтда хавфлироқ жамоа. 

Тўғри, бундай босқичларда кучсиз жамоаларнинг ўзи бўлмайди, ҳар бир жамоадан хавф кутиш керак, "ва ҳоказо, ва ҳоказо" каби фикрларни билдириш мумкин. Лекин эйнштейннинг нисбийлик назариясини қўллаган ҳолда айтадиган бўлсак, барибир "Персеполис" нисбатан кучли жамоа. Таркибида эрон миллий терма жамоасининг Саид Жалол Ҳуссайний, Воҳид Амирий каби бир қатор футболчилари тўп сурадиган клубга қарши тушишни кўпчилик футбол мухлислари исташмаётганди. Қуръа эса туғилганидан бери "кўзойнак тақишини" яхши биламиз: яна Эрон, яна форслар...

Гуруҳнинг сўнгги ўйинида ҳам, нимчорак финалда ҳам Эрон клубларини мусобақадан чиқариб юборди жамоамиз. Энди "Персеполис" уларнинг аламини олиш учун ҳам икки карра иштиёқ билан тўп суради. Тўғри, бу жамоада ҳам муаммолар бор. Пандемия ҳамма жамоага бирдек таъсир кўрсатган. Ҳар уч кунда ўйин ўтказиш анча куч талаб қилмоқда. 

Футболчилар жисмоний жиҳатдан толиқиб қолишяпти. Агар бугун "Пахтакор" ғалаба қозонадиган бўлса, у ёғи осон кечади. "Персеполис"ни ютган жамоа "Ан-Наср" ёки "Ал-Аҳли"дан ўтишига шахсан мен ишонаман. Сиз-чи?

Ёқубжон Бобожонов


Манба: uzreport.news


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz