Қайднома

Қидирув

Cоcа Cола Суперлига 18 – тур "Металлург"-"Андижон" : Превю

Cоcа Cола Суперлига 18 – тур "Металлург"-"Андижон" : Превю

  30.09.2020 14:22
  0
  95
Cоcа Cола Суперлига 18 – тур

Миллий чемпионатизда иштирок этишни бошлаганидан бери ҳали бирор маротаба ҳам қуйи лигага тушиб кетмаган Бекободнинг “Металлург” клуби юртимизда юқори дивизионда иштирок этиб келаётган кам сонли жамоалариздан бири ҳисобланади.

30-сентябр куни “Андижон” жамоаси Cоcа Cола Суперлигасининг 18-турини “Металлург” стадионида Бекободнинг “Металлург” жамоасини меҳмони бўлади.

Қуйида ушбу жамоаларнинг шу кунгача неча маротаба тўқнаш келгани тўғрисидаги статискаси билан танишишингиз мумкин бўлади.

“Андижон” ҳамда “Металлург” жамоалари шу кунгача ўзаро 37 маротаба баҳс олиб боришган. Ўтказилган учрашувларнинг 15 тасида бекободликлар зафар қучган бўлсалар, 12 учрашувда “Андижон” жамоасининг қўли баланд келган. 10 та учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.

 

“Металлург” жамоаси “Андижон” дарвозаси томон 62 маротаба йўл топган бўлса, “Андижон” эса рақиби дарвозабонларини 54 маротаба “ҳафа” қилишга эришган.

“Андижон” жамоаси “Металлург” устидан 3:0, 4:1 ҳисобида йирик ҳисобларда ғалаба қозонган, “Металлург” эса 5:1 ҳисобида йирик ҳисобда ғолиб чиққан.

“Андижон” – “Металлург” жамоаларининг сўнгги – шу йили Андижон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Манба: "ANDIJON" FUTBOL KLUBI


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz