Қайднома

Қидирув

ОФК Егор Кримецни 5 минг доллар миқдорида жаримага тортди

ОФК Егор Кримецни 5 минг доллар миқдорида жаримага тортди

  30.09.2020 19:50
  0
  209
ОФК Егор Кримецни 5 минг доллар миқдорида жаримага тортди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) тартиб интизом қўмитаси Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйинлари якунига кўра бир қатор қарорлар қабул қилди.

Хусусан, «Пахтакор» ҳимоячиси Егор Кримец «Истиқлол»га қарши ўйинда (2:1) ҳакамнинг қарорига нисбатан ишлатган ҳаракати учун 5 минг доллар миқдорида жаримага тортилди. Унинг 1250 доллари кейинги уч ой ичида тўлаб берилиши белгиланди. Қолган 3750 доллар эса шартли равишда икки йил муддатга қолдирилди. Агар Кримец ушбу ҳаракатни такрорлайдиган бўлса, у ҳолда мазкур миқдор янги жаримага қўшиб тўланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳакам «Пахтакор» дарвозаси ишғол этилган вазиятда жарима зарбасини белгилашда хатога йўл қўйган. Кримец эса бармоқлари билан ишора қилиб, ҳакамни пора олганлигига шама қилганди.

Шунингдек, «Истиқлол»нинг «Пахтакор»га қарши ўйиндаги ҳакам қарорига нисбатан қилган шикояти қабул қилинмаган. Яна бир қарорга кўра, «Персеполис» ўйинчиси Сиамак Неъматининг «Ас-Садд»га қарши ўйиндаги қизил карточкаси бекор қилинди. Шу тариқа, у Неъмати «Пахтакор»га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz