Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов "Женоа"да йилига 600-700 минг евро маош олади ва...

Элдор Шомуродов "Женоа"да йилига 600-700 минг евро маош олади ва...

  30.09.2020 20:15
  0
  703
Элдор Шомуродов

«Ростов» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Женоа» сафига йўл олади. «Женоа» спорт директори Даниэле Фажиано Шомуродов билан келишувга эришилганини тасдиқлаган.

«Биз трансфер борасида келишувга эришдик. Ўйлашимча, Шомуродов шартнома имзолаш учун яқин орада Италияга етиб келади. Умид қиламанки, бу тез орада рўй беради», — дейди Фажиано.

Метаратингс хабарига кўра, генуяликлар клуби Шомуродов учун 7,5 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, футболчининг кейинги трансферидан «Ростов»га улуш таклиф этилган.

Элдорнинг ўзи йилига 600-700 минг евро маош олади. А Серия жамоаси ўзбекистонлик футболчи билан камида 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Элдор ростовликлар сафида 2017 йилдан бери тўп тепиб келади. Мазкур вақт мобайнида у 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди. Унинг «Ростов» билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

25 ёшли футболчи «Машъал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, «Ростов»дан аввал «Бунёдкор» сафида ҳаракат қилган.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz