Қайднома

Қидирув

Суперлига, 18-тур: "Андижон" Бекобордда очко олди ва...

Суперлига, 18-тур: "Андижон" Бекобордда очко олди ва...

  30.09.2020 20:58
  0
  253
Суперлига, 18-тур:

“Андижон”га қарши ўйинни бекободлик мухлислар бироз хавотир билан кутишгани бор гап. Боиси ўтган мавсум андижонликлар Бекободдан ғалаба билан қайтганди. Бу йилги учрашув арафасида эса улар ўзларининг мавсумдаги илк ғалабаларини нишонлашди.
Демак, кайфият кўтаринки бўлиши табиий. Бироқ “Металлург” ўйинни жуда хотиржам бошлади. Илк дақиқаларданоқ бу ўйинда ким мезбон эканлигини рақибларига эслатиб қўйди. Кетма кет стандарт вазиятлар меҳмонларни ортга қайтиб туришга мажбур этди.

Тайм ўрталарига келганда мезбонлар ҳисобни очишди. Аброр Тошқўзиевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Шаҳзодбек Убайдуллаев боши билан уриб, дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:0. Мазкур голдан кейин бекободликлар бироз хотиржамликка берилишди. Натижада “Андижон”да вазиятлар туғилди. Бироқ водийликлар ўзларига берилган имкониятлардан унумли фойдалана олишмади.

Иккинчи таймда “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Бироқ, жамоа ўйини яхши томонга ўзгармади. Аксинча мезбонлар меҳмонларга аксарият вазиятларда тўп назоратини бериб қўйишди. Бу эса ўйин охирида ўз сўзини айтди. 89-дақиқада “Андижон” футболчиси Абдуманнопов киритган гол “Металлург”га аламли дурангни тақдим этди – 1:1

Coca Cola Суперлига, 18-тур

30 сентябрь, чоршанба

МЕТАЛЛУРГАНДИЖОН 1:1

ҲакамларЗокир Қодиров, Руслан Самандаров, Ҳусниддин Шодмонов, Давронбек Акмалов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев, 21 (1:0), Дониёр Абдуманнопов, 89 (1:1)

Металлург”: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Саламат Қуттибоев (Зохид Абдуллаев, 76), Шаҳзод Убайдуллаев, Аброр Тошқўзиев, Камолиддин Тожиев, Абдураҳмон Абдулҳақов (Дониёр Нарзуллаев, 34), Ихтиёр Тошпўлатов, Станислав Андреев (Шаҳзод Ғофурбеков, 54), Даврон Анваров (Худойшукур Сатторов, 76), Евгений Чумак

Андижон”: Элдор Адҳамов, Азамат Исроилов, Фарҳод Мирахматов, Хушнуд Авилов, Бахтиёр Қосимов (Қаҳрамон Баҳодиров, 64), Фарҳод Бекмуродов, Сирож Мелиев (Жамшид Ҳомидов, 47, Рустамжон Қўчқоров, 87), Абдуллоҳ Олимов, Усмонали Исмоналиев, Муҳаммад Юлдашев (Нодир Мавлонов, 64), Дониёр Абдумманопов

Огоҳлантиришлар: Евгений Чумак, 43 – Бахтиёр Қосимов, 33
***

1 октябрь, пайшанба

СУРХОНАГМК

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Артём Калинин , Дониёр Сайлавов, Жалолиддин Ҳусниддинов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Аҳмед Тиллаев

 

БУХОРОНАВБАҲОР

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Олим Абдувосилов, Руслан Серазитдинов, Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

Комиссар: Зоҳид Акрамов

 

2 октябрь, жума

ҚИЗИЛҚУМҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Наим Қосимов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Эркин Бахтиёров

 

НАСАФМАШЪАЛ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Аҳмаджон Эргашев

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Ойбек Юнусов

 

СЎҒДИЁНАЛОКОМОТИВ

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Аваз Абдуллаев, Сардор Нишонбоев, Санжар Назаров

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

 

#ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-ФОчко
  1 ПахтакорПахтакор 16 13 2 1 48-9 41
  2 АГМКАГМК 17 10 6 1 28-16 36
  3 НасафНасаф 17 9 6 2 33-15 33
  4 МеталлургМеталлург 18 9 3 6 26-22 30
  5 Қўқон-1912Қўқон-1912 17 9 2 6 27-20 29
  6 БунёдкорБунёдкор 17 8 5 4 26-23 29
  7 НавбаҳорНавбаҳор 17 5 7 5 17-14 22
  8 ЛокомотивЛокомотив 17 7 1 9 20-31 22
  9 СўғдиёнаСўғдиёна 16 5 5 6 19-22 20
  10 МашъалМашъал 17 5 4 8 12-16 19
  11 ҚизилқумҚизилқум 17 3 5 9 11-27 14
  12 СурхонСурхон 17 3 3 11 13-30 12
  13 АндижонАндижон 18 1 8 9 11-22 11
  14 БухороБухоро 17 1 5 11 12-36 8


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz