Қайднома

Қидирув

Сocа Cola Суперлига 18-тур. “Насаф” – “Машъал ўзаро ўйинлар тарихидан

Сocа Cola Суперлига 18-тур. “Насаф” – “Машъал ўзаро ўйинлар тарихидан

  01.10.2020 01:55
  0
  200
Сocа Cola Суперлига 18-тур. “Насаф” – “Машъал ўзаро ўйинлар тарихидан

Сocа Cola Суперлигасининг 18-турида Муборакнинг  “Машъал” жамоаси   Қаршининг “Насаф”   жамоасига қарши майдонга тушади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар  Ўзбекситон чемпионатида шу кунга қадар 31 бор куч синашишган. Натижалар қаршиликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 31 учрашувда “Газчи”лар 8 бор,  “Насаф”эса 16 бор ғалабага эришган. 7 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Дарвозаларга жами 76та тўп киритилган  бўлиб тўплар нисбати 28:48 га тенг. Устунлик “Насаф” томонида.

 

“Машъал” нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Насаф” да бу кўрсаткич 3:0 бўлиб турибди.

Бу жамоаларнинг 21 июнь куни биринчи давранинг 5-турида Муборакда бўлиб ўтган учрашувида нурсиз дуранг қайд этилганди. Навбатдаги баҳс эса Қарши шаҳрида «Насаф» марказий стадионида 2-октябрь жума куни бўлиб ўтади. Учрашув  соат 18:00 да бошланади.

Қаршида  бўлиб ўтадиган “ Насаф ”  – “ Машъал ” учрашувини  Раҳимбек Каримов бошқариб боради. Унга қанотларда Жалғасбай Сарсенов ва Дамир Искандеровлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Аҳмаджон Эргашев ишлайди. Ҳакамлар ишини Ноил Лутфуллин назорат қилади.

Учрашув комиссари : Ойбек Юнусов.


Манба: FCMASHAL.UZ


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz