Қайднома

Қидирув

Суперлига 18-тур «Сурхон» — АГМК: превью

Суперлига 18-тур «Сурхон» — АГМК: превью

  01.10.2020 02:30
  0
  243
Суперлига 18-тур «Сурхон» — АГМК: превью

Турнир жадвалида дадил одимлаётган АГМК бўлажак баҳсни Суперлига 18-тур доирасида Термизда «Сурхон»га қарши ўтказади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйин тарихи жуда қисқа ва бу ўтган мавсумдан бошланди. Ҳозирга қадар АГМК термизликлар билан 3 маротаба тўқнаш келган холос. Ўтган мавсум Олмалиқда кечган ўйинда Дилшод Жўраев ва Санъат Шиховнинг голлари АГМКга ғалаба келтирган бўлса, Термизда Аброр Исмоиловнинг голи эвазига “Сурхон” ғалабани тантана қилганди. Жорий мавсум биринчи давра доирасидаги баҳсда эса Арслонмират Амановнинг жаримадан киритган голи АГМКга ғалаба келтирганди.

Жамоаларнинг Суперлигада айни дамдаги ҳолатига назар ташласак, Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жадвалда 10 ғалаба, 6 дуранг ҳамда 1 мағлубият билан 36 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги “Сурхон” жамоа эса12 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz