Қайднома

Қидирув

Германия Супергокубоги ҳам "Бавария"да...

Германия Супергокубоги ҳам "Бавария"да...

  01.10.2020 06:40
  0
  328
Германия Супергокубоги ҳам

Германия Суперкубоги учун баҳсда Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Бавария" га қарши баҳс олиб борди.  Учрашув Мюнхендаги "Аллианз Арена" стадионида бўлиб ўтди ва 3:2 ҳисобида "Бавария" фойдасига ҳал бўлди.

 Ҳисоб 18-дақиқада Корентин Толиссо томонидан очилди.  32-дақиқада Томас Мюллер мюнхенликларнинг ҳисобдаги устунлигини янада оширди.

 7 дақиқадан сўнг Жулиан Брандт “Боруссия”нинг мазкур ўйиндаги биринчи голни урди.  Шундан сўнг дортмундликлар рақибга босим ўтказиб, қатор хавфли вазиятлар ярата боршлашди. Ҳаракатлар бесамар кетмади ва 55-дақиқада Холланд дарвозанинг пастки бурчагига аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, барибир омад  "Бавария" футболчиларига кулиб боқди. 82-дақиқада Жозуа Киммих мазкур ўйиндаги  ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа  "Бавария" ўз тарихида 8-марта Германия Суперкубогини қўлга киритди.  "Боруссия"да эса бу кўрсатгич  6 тани ташкил этади.

Бавария – Боруссия Д 3:2

"Альянц-Арена"

Голлар: 1:0 – 18 Толиссо, 2:0 – 32 Мюллер, 2:1 – 39 Брандт, 2:2 – 55 Холанд, 3:2 – 82 Киммих.

Бавария – Нойер, Зюле, Павар (Ричардс, 76), Дэвис, Люка Эрнандес, Толиссо, Киммих, Коман (Гнабри, 54), Хави Мартинес (Мусиала, 84), Мюллер, Левандовски (Зиркзее, 83).

Боруссия Д – Хитц, Менье (Шульц, 67), Хуммельс (Пишчек, 76), Аканджи, Пасслак, Брандт (Беллингем, 76), Джан, Дилэйни, Дауд, Ройс (Рейна, 72), Холанд (Рейньер, 68).

Огоҳлантириш: Люка Эрнандес (66).


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz