Қайднома

Қидирув

Канте вакиллари билан алоқа

Канте вакиллари билан алоқа

  01.10.2020 15:15
  0
  299
Канте вакиллари билан алоқа

  «Манчестер Юнайтед» «Челси»нинг франциялик ярим ҳимоячиси Н`Голо Канте вакиллари билан алоқага чиқди. Mirror нашрида ёзилишича, «қизил иблислар» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер анчадан буён 29 ёшли хавбекни ўз жамоасида кўриш ишқида ёнмоқда. Хуллас, «МЮ» Кантенинг вакиллари билан учрашиб, жамоа таклифини илгари сурди. Агар Канте янги жамоа сафига қўшилишни истаса, унда ҳозирги маоши бироз пасайишига рози бўлиши керак. Олдинроқ Н`Голонинг «Интер»да собиқ устози Антонио Конте бошқарувида ўйнашга мойил эканлиги ҳақида хабар берилганди. Франциялик футболчи 2016 йилнинг ёзидан буён «Челси» шарафини ҳимоя қилмоқда. У мавсум-2019|2020да АПЛ доирасидаги 22та ўйинда қатнашиб, 3та гол уриш баробарида 4 марта сариқ карточка олди. Канте ва «Челси» ўртасидаги шартнома 2023 йилгача мўлжалланган.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz