Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов: "Ростов" ҳамиша қалбимда!

Элдор Шомуродов: "Ростов" ҳамиша қалбимда!

  01.10.2020 19:55
  0
  325
 Элдор Шомуродов:

«Ростов» ФК  ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов «Женоа»га ўтаётганини эълон қилди ва у билан хайрлашди.

«Биз «Женоа» билан Шомуродовнинг трансфери бўйича келишувга эришдик», – деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Клуб унинг хайрлашуви бўйича ажойиб роликни намойиш қилди. 25 ёшли футболчи жамоага ўзинининг энг яхши тилакларини билдирди.

«Қадрли «Ростов» мухлислари, қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Бу ерда доим бахтли эдим. Клуб доим ҳаётимнинг  бир қисми бўлиб қолади. Голларимдан кейинги хурсандчиликларингизни хеч қачон унутмайман. Сизларга энг яхши тилакларни тилайман. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва ходимлардан миннатдорман. Доим «Ростов» мухлиси бўлиб қоламан», – дейди ҳужумчи.

Маълумот учун, Шомуродов «Ростов»га 2017 йили ўтган эди. У клуб сафида 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урди.
***

«Ростов» президенти Арташес Арутюнянц жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг «Женоа»га ўганини тасдиқлаб, қуйидаги фикрларини билдирди.

«Узоқ музокаралардан сўнг «Женоа» таклифини қабул қилдик. Ишончим комилки, Элдорни Европа футболида катта саёҳатлар кутиб турибди.

 Унинг клубга ўтиши мен «Ростов»га президент бўлган даврга тўғри келганди. Ўтган йиллардан хулоса қилиб айтишим мумкинки, Элдор – ақлли, камтар ва яхши инсон. У майдон ташқарисида ҳам худди шундай. Унинг фазилатлари замонавий дунёда жуда муҳимдир ва мен унга доим шундай бўлиб қолишини тилайман. Элдор билан хайрлашмаймиз. У Ростовнинг дўсти ва мухлиси бўлиб қолишига аминман», – дейди Арутюнянц championat.com мухбирига берган интервьюсида.


Манба: Championat.com, tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz