Қайднома

Қидирув

Калверт-Льюин илк бор Англия термасига чақирилди

Калверт-Льюин илк бор Англия термасига чақирилди

  02.10.2020 08:23
  0
  242
Калверт-Льюин илк бор Англия термасига чақирилди

«Эвертон» форварди Доминик Калверт-Льюин илк марта Англия миллий жамоасидан чақирув олди, дея хабар берди Goal. Бунга қадар 23 ёшли ҳужумчи фақат ёшлар термалари таркибига жалб этилганди.

Калверт-Льюин мавсум бошидаги сермаҳсул ўйинлари билан Англия миллий жамоаси устози Гарет Саутгейтда ёрқин таассурот қолдирган. Айни пайт унинг ҳисобида 5 та учрашувда 8 та гол бор.

Англия термасида Калверт-Льюин «Манчестер Юнайтед» форварди Мэйсон Гринвуднинг ўрнини эгаллайди. Бундан ташқари, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден ҳам миллий жамоадаги жойини йўқотган. Октябрь ойидаги ўйинларда унинг ўрнини «Арсенал» вингери Бакайо Сака эгаллайди. Ушбу футболчи ҳам илк бор Англия термасига чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, Гринвуд ва Фоден Исландиядаги можароли воқеадан сўнг миллий жамоадан четлатилгандилар.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz