Қайднома

Қидирув

«Рома «МЮ» билан Смоллинг масаласида келишиб олди

«Рома «МЮ» билан Смоллинг масаласида келишиб олди

  02.10.2020 20:46
  0
  198
«Рома «МЮ» билан Смоллинг масаласида келишиб олди

Италия ва Англия клублари ҳимоячи Крис Смоллингнинг келажаги бўйича бир тўхтамга келишди.

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, римликлар англиялик футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишади. Бунинг учун «бўрилар» 16 млн. евродан воз кечишларига тўғри келади.

Инсайдернинг таъкидлашича, «Рома» 30 ёшли Смоллингдан ташқари, Диогу Далотни ҳам ижарага олмоқчи бўлди, бироқ манчестерликлар ушбу футболчини ҳам тўлиқ харид қилинишини исташмоқда, шу боис, мазкур масалада музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.

Смоллинг мавсум-2019/2020ни ижара асосида «Рома»да ўтказиб, Италия чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та ассист муаллифига айланди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz