Қайднома

Қидирув

Куман: «Бу жамоа сиз ўйлагандан ҳам яхшироқ»

Куман: «Бу жамоа сиз ўйлагандан ҳам яхшироқ»

  02.10.2020 22:50
  0
  262
Куман: «Бу жамоа сиз ўйлагандан ҳам яхшироқ»

«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман «Сельта»га қарши ўйин таассуротлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Испания чемпионати 4-тури доирасидаги сафар учрашувида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ваҳоланки, меҳмонлар биринчи бўлим охирида майдонда камчилик бўлиб қолишганди.

«Биз ажойиб ишни амалга оширдик, жамоам билан фахрланаман. Четлатишдан кейин жуда тартибли тўп сурдик, яхши вазиятлар яратдик. Жуда бахтлиман. Танаффус пайти футболчилар билан ўйин тизими ҳақида суҳбатлашиш муҳим эди. «Барселона»даги йиғинчоқлик айни муддао бўлди. Якуний натижа адолатли, албатта.

Гарчи мазкур баҳс унчалик сифатли бўлмаган майдонда ўтган бўлсада, шогирдларим жисмонан етук эканликларини намойиш этишди. Ҳар қайси мураббийда бўлгани каби, менга ҳам вақт керак, аммо бу жамоа сиз ўйлагандан анча яхши. Биз 6 очко жамғардик, 7 та гол уриб, бирорта ҳам ўтказиб юбормадик. Бу ўсаётганлигимиздан далолат», – дея Куманнинг сўзларини келтирди Goal.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz