Қайднома

Қидирув

0:37 ... Бу ғирт беъманилик !?

0:37 ... Бу ғирт беъманилик !?

  04.10.2020 01:11
  0
  455
0:37  ...  Бу ғирт беъманилик !?

Коронавирус давридаги футбол шунақа - Германия­да ҳаваскор ўйинчилар атайин оралиқ масофа сақлаш талабига риоя қилишди ва... Техник мағбулиятлар, ўйинларнинг қолдирилиши, можаролар, интрига ва тафтиш ишлари... COVID-19нинг футболга таъсири дарҳақиқат, турли кўринишларда бўй кўрсатмоқда. Қайсидир жамоада футболчилар коронавирус юқтириб олишса, барчаси бирданига 180 даражага ўзгариб кетмоқда. Баъзан эса, кураш майдони шунчаки, цирк саҳнасига айланиб қолмоқда. Бунга ёрқин мисол - «Ростов» болаларининг «Сочи» томонидан «калтакланиш»гани (1:10). Йўқ, фақат Россия футболи ғалати эмас. Ана, Германияда минг чандон бемаъни ўйин кузатилди. Тўғри, буниси юқори даражада эмас...

Нима бўлишидан қатъий назар, «Рипдорф|Мольцен II» ва «Холденштедт» ўртасидаги ўйин футбол тарихига кирди. Бу - Германия футболининг энг «чуқур» лигаларидан бири доирасидаги баҳс. Аниқроқ айтсак, гап немислар юртида даража бўйича 11-ўринда турувчи дивизион ҳақида кетмоқда. Қаранг, ҳаваскорлар футболида шундай мегамаҳсулдор ўйин­лар бўлади! «Холденштедт» шу қадар яхши футбол намойиш этдики, мезбон жамоа шунчаки, ожиз қолди - 0:37! Меҳмонда 37та жавобсиз гол - бу идеал модель!

Ҳазил ўз йўлига, бироқ ҳисоб реал воқеликдир. Жамоалар майдонга тўлиқ таркибда тушди - 11га 11. Бир қарашда, ҳаммаси ҳаққоний. Фақат шуниси борки, «Рипдорф» футболчилари майдонда ...ижтимоий масофа сақлаш талабига қатъиян амал қилишди. Оддий айтганда, улар курашмадилар, ҳисоб. Дейлик, рақибларга яқинлашишмади, натижада меҳмонлар тўпни бамайлихотир қабул қилиб, бемалол олға интилишди ва армонсиз голлар уришди. Хуллас, 0:37 - ғайриоддий меҳмондўстлик самараси!

Нима, «Рипдорф» ўйинни атайин циркка айлантирдими? Ҳаммаси, ке­йинроқ ойдинлашди: учрашувдан олдин «Холденштедт» вакилларининг коронавирусга чалинган бемор билан учрашганлари аниқлангач, «Рипдорф» учрашувни қолдиришни талаб қилган. Бироқ Германия чемпионати 11-дивизиони раҳбарияти мезбонлар сўровини рад этган. Камига агар жамоа майдонга тушишдан бош тортса, жарима тўлашига тўғри келиши ҳақида огоҳлантирган. Натижада мезбонлар майдонга тушишди, шунчаки, ўйинни рақибга инъом этиш учун. Якунда «Рипдорф» жаримадан қутулиб қолди, учрашув «ўйналди». Бироқ бу комедияни қанақасига футбол ўрнида кўриш мумкин?

Факт шуки, «Рипдорф»нинг меҳнаткаш футболчилари шу тариқа дунё миқёсида машҳурликка эришишди. Дарвоқе, «Холденштедт» аъзолари ўйиндан олдин COVID-19га тест топширишганди. Бирор киши таҳлили мусбат натижа бермаганига қарамай, «Рипдорф» раҳбарлари ўз позицияларида туриб олишган, барибир: «Жамоамиз албатта, ўйин ўтказади, қачонки, рақиб 14 кунлик карантинга амал қилса...».

Transfermarkt портали маълумотига кўра, «Рипдорф» футболчиларининг ўртача ёши 38га тенг. Демакки, кап-катта одамлар нима қилишаётганини тушунишган. «Рақиб нега бундай майнавозчиликка борганини билмайман. Чунки коронавирус юқтириб олиш хавфи мутлақо йўқ эди - тест натижалари жамоамизда ҳамма соғлом эканлигини кўрсатди. Шундай экан, 0:37 учун «Рипдорф» ўзидан ўпкалансин» - бу «Холденштедт» мураббийи Флориан Ширватернинг фикри.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz