Қайднома

Қидирув

Неймарни ҳақорат қилган футболчи икки миллиондан ортиқ таҳдидли хабар олди

Неймарни ҳақорат қилган футболчи икки миллиондан ортиқ таҳдидли хабар олди

  04.10.2020 02:22
  0
  251
Неймарни ҳақорат қилган футболчи икки миллиондан ортиқ таҳдидли хабар олди

Франциянинг «Марсель» клуби футболчиси Альваро Гонсалес «ПСЖ»га қарши ўйин (1:0)даги Неймар билан жанжалининг даҳшатли оқибатларини сўзлаб берди.

«WhatsApp орқали икки миллиондан ортиқ таҳдидли хабарлар олдим. Бунақаси бўлмаган. Ҳар хил тилларда таҳдид қилишди. Оиламиз фойдаланувидаги машина суратиниям жўнатишди. Уйимга келиб, ўлдириб кетишларини айтишди. Ота-онам ишлайдиган дўконни қидириб топиб, уларни ўлдиришмоқчи эканликларини билдиришди. Жуда қўрқиб кетдим, ҳеч қачон бунақа вазиятга тушмаганман. Неймар ўз хатти-ҳаракатлари нималарга олиб келишини англаб етмаяпти деб ўйлайман. Мендан хавотирланган ота-онам ёнимга етиб келишди. Биз жуда ёмон аҳволга тушдик», — футболчининг сўзларини келтирмоқда «SportBuzz».

Эслатиб ўтамиз, «Марсель» — «ПСЖ» ўйини оммавий муштлашувга айланиб кетиб, беш футболчи, хусусан, Гонсалеснинг бошига мушт туширган Неймар майдондан четлатилган эди. Бразилиялик юлдуз ўз қилмишини рақиби бир неча марта ирқий мазмунда ҳақорат қилгани билан изоҳлаган.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz