Қайднома

Қидирув

АПЛ. “Эвертон” кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди, Хамесдан дубл

АПЛ. “Эвертон” кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди, Хамесдан дубл

  04.10.2020 00:15
  0
  241
АПЛ. “Эвертон” кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди, Хамесдан дубл

Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 4-турида “Эвертон” клуби “Брайтон”ни қабул қилди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида Доминик Келверт-Люин ўйиндаги ҳисобни очди. Бунга меҳмонлар биринчи бўлимда Нил Мопенинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди. Танаффус арафасида Йерри Мина Ҳамес Родригеснинг узатмасини голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда дарвозалар яна уч бор ишғол этилди. Мерсисайдликлар сафида Хамес дублни расмийлаштирган бўлса, ўйин сўнгида Ив Биссума “Брайтон”нинг иккинчи голини урди.

Шу тариқа Карло Анчелотти шогирдлари 2020/21-йилги мавсумдаги ғалабали серияни давом эттирган ҳолда мусобақа жадвалида карвонбошига айланди.

 “Эвертон” — “Брайтон” 4:2

Голлар: 1:0 – 16 Келверт-Люин, 1:1 – 41 Мопе, 2:1 – 45+2 Мина, 3:1 – 52 Хамес, 4:1 – 70 Хамес, 4:2 – 90+2 Биссума.

Эвертон”: Пикфорд, Дин, Коулмен (Делф, 58), Мина, Кин, Дукуре, Сигурдссон, Девис, Хамес (Уолкотт, 78), Ришарлисон (Ивоби, 25), Келверт-Люин.

“Брайтон”: Раян, Уайт, Данк, Уебстер, Лемпти (Велтман, 46), Биссума, Марч, Алсате (Гросс, 82), Троссард, Мопе, Коннолли (Лаллана, 66).

Огоҳлантириш: Алсате (4).


Манба: Daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz