Қайднома

Қидирув

“Персеполис” пеналтилар сериясидаги ғалаба эвазига Осиё Чемпионлар Лигаси финалига чиқди

“Персеполис” пеналтилар сериясидаги ғалаба эвазига Осиё Чемпионлар Лигаси финалига чиқди

  04.10.2020 06:35
  0
  277
“Персеполис” пеналтилар сериясидаги ғалаба эвазига Осиё Чемпионлар Лигаси финалига чиқди

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг ярим финалида “Ан-Насср” ва “Персеполис” жамоалари финал йўлланмасига эга чиқиш учун ўзаро баҳс олиб боришди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида саудияликлар ишлаб олган пеналтини Абдулраззоқ Ҳамдуллоҳ голга айлантириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Меҳди Абди Қара ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. 104-дақиқада форслар футболчиси Эҳсон Паҳлавон иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Якунда ғолиб номи пеналтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Унда омад Эрон чемпионига кулиб боқди.

Шу тариқа “Персеполис” ОЧЛ 2020-йилги мавсумининг илк финалчисига айланди.

Таъкидлаш жоиз, “Персеполис” чорак финалда “Пахтакор”ни таслим этиб, ярим финал йўлланмасига эга бўлганди.

Ўйиндан аввал эса эронликлар клуби тўпурари Иса Алкасир “Пахтакор”га қарши ўйиндаги номақбул ҳаракати учун 6 ойга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилгани маълум бўлганди.

ОЧЛ

Ярим финал баҳси

3-октабр, шанба

“Ан-Насср” Саудия Арабистони — “Персеполис” Эрон 1:1

Пеналтилар серияси: 3:5

Голлар: 1:0 – 37, пеналти Абдулраззоқ Ҳамдуллоҳ, 1:1 – 42 Меҳди Абди Қара.

Огоҳлантиришлар: Ҳалилзода (37), Ас-Сулайҳим (49), Маду (78), Паҳвалон (84), Амири (90).

Четлатиш: Паҳлавон (104) — “Персеполис”.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz