Қайднома

Қидирув

«Челси» Хадсон-Одоини «Бавария»га қўйиб юбормайди

«Челси» Хадсон-Одоини «Бавария»га қўйиб юбормайди

  04.10.2020 09:00
  0
  226
«Челси» Хадсон-Одоини «Бавария»га қўйиб юбормайди

«Челси» «Бавария»нинг Каллум Хадсон-Одоини ижарага олиш бўйича билдирган таклифига рад жавобини берди, дея хабар тарқатди Sky Sports. Нашрнинг маълум қилишича, Мюнхен клуби футболчини кейинчалик 70 млн. еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни хоҳлаганди.

Аввалроқ клублар Каллумнинг трансфери бўйича келишишгани ҳақида маълумот берилганди. Аммо «Челси» устози Фрэнк Лэмпард бу шогирдини қўйиб юборишни истамади. Натижада, «кўклар» Германия чемпионига «йўқ» дейишга мажбур бўлишди.

Хадсон-Одои «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсум 19 ёшли вингер барча турнирларда 5 та ўйин ўтказиб, битта гол урди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz