Қайднома

Қидирув

«Женоа» Элдор Шомуродов туфайли Марио Балотелли трансферидан воз кечган экан ...

«Женоа» Элдор Шомуродов туфайли Марио Балотелли трансферидан воз кечган экан ...

  04.10.2020 20:22
  0
  503
«Женоа» Элдор Шомуродов туфайли Марио Балотелли трансферидан воз кечган экан ...

Италиянинг «Женоа» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов учун Марио Балотелли трансферидан воз кечишга қарор қилган.

GenovaToday’нинг ёзишича, Генуя клуби икки ҳафта давомида Марио Балотелли билан музокара олиб борган. Томонлар келишувга эришишга яқин қолганда клуб раҳбарияти италиялик 30 ёшли ҳужумчи ўрнига «Ростов»нинг 25 ёшли форварди Элдор Шомуродов номзодига тўхталган.

Қайд этилишича, «Женоа» раҳбарияти ва мураббийлар штаби Балотеллининг оғир хулқ-атвори клубдаги муҳитга салбий таъсир қилишидан қўрққан. Сабаби Марио ёзда «Брешиа»ни тарк этишдан аввал клуб раҳбарияти билан жанжалашгани учун клуб қароргоҳидан ҳайдалган эди. Натижада футболчи «Брешиа» билан шартномани бекор қилишни истамаган ва якунда клубни судга берганди. Балотелли А Серия сўнгги мавсумида 19 ўйинда 5та голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Женоа» Шомуродов трансфери учун 9 миллион евро тўлайди. Шунингдек, ҳужумчининг кейинги трансферидан «Ростов» 15% улуш олади. 

Аввалроқ, Шомуродовнинг Генуя клубида йиллик 600-700 минг евро маош олиши ҳақида хабар қилинганди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz