Эрон ва БAAга қарши ўртоқлик учрашувлари олдидан Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғинига старт берилди, дея ёзади ЎФА расмий сайти.
Чақирув олган бир неча нафар футболчи миллий жамоа ихтиёрига келиб қўшилди. Кун аввалида улар коронавирусга қон таҳлили топширди. Таҳлил натижаларга кўра ҳеч бир футболчида коронавирус инфексияси аниқланмади. Шундан сўнг Вадим Aбрамов бошчилигидаги жамоамиз «Бунёдкор» академияси майдонида машғулот ўтказди.Режага кўра, миллий жамоа вакиллари келаси ҳафта аввалидан тўлиқ таркибда машғулотларни давом эттиради», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 8 октябрь «Пахтакор» стадионида Эронга қарши, 12 октябрь куни Дубайда БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Бош мураббий Вадим Абрамов йиғинга 32 нафар футболчини жалб этган. Жумладан, бир неча ойлик танаффусдан сўнг, хорижий чемпионатларда тўп сураётган бир қатор легионерлар ҳам ушбу ўртоқлик ўйинларига чақирув олган.
Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар – Элдор Суюнов («Пахтакор»), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Раҳим Давронов («Машъал»).
Ҳимоячилар – Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»), Егор Кримец («Пахтакор»), Рустам Ашурматов («Кванжу», Жанубий Корея), Игорь Голбан («Навбаҳор»), Ислом Қобилов («Бунёдкор»), Иброҳимҳалил Юлдашев («Бунёдкор»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Мурод Ҳолмуҳаммедов («Қўқон-1912»),
Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»).
Ярим ҳимоячилар – Отабек Шукуров («Шаржа», БАА), Лутфулла Тўраев («Бунёдкор»), Аброр Исмоилов («Пахтакор»), Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»), Жамшид Искандаров («Сеонгнам», Жанубий Корея), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Икром Алибоев («Сеул», Жанубий Корея), Ойбек Бозоров («Насаф»), Акмал Мозговой («Насаф»), Остон Ўрунов («Спартак», Россия), Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Одил Ҳамробеков («Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев («Пахтакор»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»), Азиз Ғаниев («Шабоб Ал Аҳли», БАА).
Ҳужумчилар – Элдор Шомуродов («Ростов», Россия), Шаҳзод Убайдуллаев («Металлург»), Жасур Яхшибоев («Шахтёр Солигорск», Беларусь), Игорь Сергеев («Пахтакор»).
Манба: ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20