Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон – Эрон ўртоқлик ўйинларига чекланган миқдорда мухлислар киритилишига рухсат берилди

Ўзбекистон – Эрон ўртоқлик ўйинларига чекланган миқдорда мухлислар киритилишига рухсат берилди

  06.10.2020 14:24
  0
  420
Ўзбекистон – Эрон ўртоқлик ўйинларига чекланган миқдорда мухлислар киритилишига рухсат берилди

7-9 октябрь кунлари футбол ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоалари Эронга қарши бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

«Мазкур учрашувларни юқори савияда ҳамда карантин талабларига риоя этган ҳолда ташкил этиш бўйича ҳукумат доирасида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш баённомасига мувофиқ ушбу ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтадиган ареналарга чекланган миқдорда томошабинлар киритилишига розилик берилди.

Карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, «Пахтакор» стадиони мезбонлик қиладиган футбол бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашувига 1000 нафар томошабин киритилишига рухсат берилди.

Футзал бўйича Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик ўйини ўтадиган «Ўзбекистон» спорт мажмуасига 200 нафар томошабин ташриф буюришига ижозат берилди», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда барча учрашув чипталарини бепул тарқатишни лозим деб топган. Шу сабабли, ушбу чипталарни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб тақсимлашда Суперлига ва Про Лига жамоаларининг фан-клублари ёрдамидан фойдаланилади.

«Мазкур клуб етакчилари Ўзбекистон футбол мухлислари клубига мурожаат этиши сўралади. Шунингдек, улар ўз ҳудудида чипталарнинг ҳолисона, бепул тарқатилишига масъул ҳисобланади. Чипталарни сотиш қатъиян тақиқланади!», - дея ёзилади ЎФА хабарида. 

Маълумот учун, Ўзбекистон – Эрон миллий жамоалари учрашуви 8 октябрь куни «Пахтакор» стадионида кечади. Ўйин соат 18:00да бошланади. 12 октябрь куни эса вакилларимиз Дубайда БАА миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz