Қайднома

Қидирув

Модрич: "Биз Месси каби энг яхши футболчиларга қарши ўйнамоқчимиз..."

Модрич: "Биз Месси каби энг яхши футболчиларга қарши ўйнамоқчимиз..."

  07.10.2020 08:35
  0
  232
Модрич:

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Барселона" ҳужумчиси Лионел Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 «Мессининг кетиши ёмон хабар бўларди.  "Барселона" да Лионел каби футболчи қолганидан хурсандман.  Биз бу масалани муҳокама қилмадик.  Унинг қолгани яхши, чунки биз энг яхшиларга қарши ўйнамоқчимиз».

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида Месси “Барселона”га шартномада бепул кетиш имкониятидан фойдаланган ҳолда клубини ўзгартириш истаги ҳақида факс орқали хабар берган эди.  Бироқ, “кўк анорранглилар” аргентиналик футболчини қўйиб юборишдан бош тортди, чунки Месси назарда тутган имкониятни улар асоссиз вариант деб ҳисоблашди. Шунга қарамай  Каталония клуби Леони 700 миллион евролик товон пули эвазига қўйиб юборишга тайёр эди. 33 ёшли ҳужумчи эса бу вазиятда "Барселона" ни судга бермасликка ва яна бир йил клубда қолишга қарор қилди.  Аргентиналик учун асосий давогар эса  "Манчестер Сити" бўлиб турганидан яхши хабардорсиз.


Манба: Championat.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz