Қайднома

Қидирув

Фарҳод МИРАҲМАТОВ: «Андижон»да ички муҳит яхши»

Фарҳод МИРАҲМАТОВ: «Андижон»да ички муҳит яхши»

  07.10.2020 09:39
  0
  383
Фарҳод МИРАҲМАТОВ: «Андижон»да ички муҳит яхши»

Coca Cola Суперлига 17-тури доирасида «Андижон» ниҳоят, жорий мавсумдаги ғалабасига эришди. Бахтиёр Ҳамидуллаев шогирдлари қийин кечган баҳсда «Бухоро»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Биз яқинда андижонликларнинг ёш ва иқтидорли футболчиси Фарҳод Мираҳматовни суҳбатга тортиб, унга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдик.

- «Андижон»да ҳозир вазият қай даражада, раҳбарият ўзгаргандан кейин мавжуд муаммоларни ҳал қилиш борасида олдинга силжиш кузатилдими?

- Айни пайт жамоамизда вазият яхши. Клубдаги ислоҳотлар натижасида ўйинимизда ижобий ўзгаришлар яққол кўзга ташланмоқда, ўзимизга бўлган ишонч ортмоқда. Аввалги турда «Навбаҳор» майдонидан очко билан қайтдик, сўнгра «Бухоро»ни енгиб, мухлисларга ғалаба туҳфа этдик. Ўсишда давом этамиз.

- Дарвоқе, Наманганда кечган ўйиндан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлгандингиз. Ўзингизга қолса, ўша баҳсда ушбу мақомни кимга лойиқ кўрардингиз?

- «Навбаҳор»га қарши баҳсда жамоамизда барча ўйинчилар ёрқин таассурот қолдиришди. Умуман, натижаларимиз яхшиланаётганида ҳамма шерикларимнинг бирдек ҳиссаси бор.

- «Андижон» турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида бормоқда. Салбий натижалар ички муҳитга таъсир кўрсатмаяптими?

- Шукрки, ички муҳит яхши. Салбий натижалар, албатта, руҳиятга таъсир ўтказмай қолмайди, бироқ аҳиллигимиз йўқолмайди. Жамоадаги йигитлар билан ака-укадекмиз. Юқорида айтганимдек, ўйинимизда аста-секин олдинга силжиш кузатиляпти. Насиб қилса, тез фурсатларда барча қийинчиликларни енгиб ўтамиз.

- Агар Намангандаги ўйин мухлислар қаршисида ўтганида, натижа қандай бўлишини тасаввур қила оласизми?

- Албатта, футбол мухлислар учун ўйналади. Юртимиз футбол ишқибозлари орасида наманганлик иш-қибозларнинг ўз суюклиларини қай тарзда қўллаб-қувватлашларини билмаган одам топилмаса керак. Бу борада «Андижон» ҳам ўзига яраша мақтовга сазовор. Агар «Водий дербиси» мухлислар қаршисида ўтказилганида, ҳар икки жамоа ишқибозлари ҳайқириғи остида учрашув жуда қизиқарли руҳда ўтган бўларди. Ахир мухлислар далдаси бизга янада кўпроқ куч беради.

Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz